Содда талқин
16.10.2025
480

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100 ва 173 - моддасида банклар санация қилинган тақдирда меҳнат шартномасининг бекор қилиниши юзасидан ишдан бўшатиш нафақаси ва ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши берилмаслиги назарда тутилган. Банк санацияси ўзи нима?
Ўзбекистон Республикасининг 23 июнь 2025 йилдаги «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига биноан, санация қилиш — банкларда тўловга қобилиятсизлик ҳолати юзага келганда уларнинг ўта муҳим вазифалари узлуксизлигини таъминлашга, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган санация қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳисобланади.
Банкни санация қилиш мақсадлари қуйидагилардан иборат:
— тизимли молиявий инқироз юзага келишининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини минималлаштириш;
— банкнинг ўта муҳим вазифалари узлуксизлигини таъминлаш;
— омонатчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан банкни санация қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини минималлаштириш.
Санация қилиш мақсадлари бирдек муҳим бўлиб, Марказий банк санация қилиш билан боғлиқ айрим ҳолларда муайян мақсадларга устуворлик беришга ҳақли.
Санация қилишда зарарларнинг ўрни биринчи навбатда санация қилинаётган банк акциядорлари ҳисобидан қопланади. Бунда ҳар бир акциядор зарарнинг умумий миқдорига нисбатан банк устав капиталидаги ўз улуши миқдорига мутаносиб равишда ҳамда ўзига тегишли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўлади.
Масала шундаки, банк санацияси амалга оширилганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда Меҳнат кодекси 100-моддаси бўйича кафолатли тўлов ходимнинг иш қидириш даврида фақатгина ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, ташкилотда бош бухгалтер лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифаларини амалга оширувчи ходимга берилмайди. Қолган тоифадаги ходимларга берилаверади. Чунки Меҳнат кодекси 100-модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, иш берувчи тўловга қобилиятсиз деб топилган тақдирда, у билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ходимлар иш ҳақи ва ўзига тегишли бошқа тўловлар хусусида бошқа барча кредиторларнинг талабларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Яъни бошқа тоифадаги ходимлар қолган кредиторларга қараганда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади.
Бундан ташқари, Меҳнат кодекси 173-моддасига кўра, барча ходимларнинг меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра банк санация қилинаётганлиги сабабли бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.