currencies image

12 969,84 UZS

15,48

usd

currencies image

13 436,75 UZS

74,48

eur

currencies image

133,97 UZS

1,75

ru



АсосийЯнгиликларБанк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

06.02.2025

eye

134

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк сири хизмат вазифаси сабабли ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлган шахслар томонидан ошкор қилиниши ёки улардан шахсий мақсадда фойдаланиш тақиқланади.

 

1. Банк сирига нималар киради?

Банк сири қуйидаги маълумотлардан иборат:

— мижозлар операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумот;

— банк хизматларини кўрсатишида мижоз тўғрисида олинган маълумот;

— мижознинг банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумот;

— мижоз (топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумот;

— банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига доир маълумотлар;

— жамғариб бориладиган пенсия иштирокчилари, пенсия бадаллари миқдори ва суммаларининг ҳаракати, пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар.

2. Қандай ҳолатлар банк сирининг ошкор қилиниши деб баҳоланади?

Банк сири қуйидаги ҳолатларда ошкор қилинган деб ҳисобланади:

— ОАВ орқали эълон қилиш;

— оғзаки ёки ёзма ёхуд бошқа йўсинда тарқатиш ёки маълум қилиш;

— учинчи шахслар эътиборига етказиш;

— маълумотларни қўлга киритиши учун учинчи шахсларга бевосита ёки билвосита имконият яратиб бериш.

Қуйидагилар банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди:

— маълумотларнинг банк томонидан учинчи шахсларга, шунингдек банкка юридик, бухгалтерия, аудиторлик, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатувчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши (мазкур ҳолатда ҳам учинчи шахслар банк сирини сақлаши шарт);

— прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни алмашиш.

3. Кимлар учинчи шахс ҳисобланади?

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.

4. Банк сири кимларга берилиши мумкин?

Банк сирини мижознинг ўзига, у ваколат берган вакилларга берилади.

Шунингдек, қуйидаги давлат органлари ҳам банк сирини олиши мумкин:

— Ҳисоб палатаси – банк сири унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақли;

— Адлия вазирлиги ННТ тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ННТ фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида зарур бўлса, олишга ҳақли;

— прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга улар юритувидаги ишлар учун;

— судга – унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича;

— давлат солиқ хизмати органларига – банк мижозига  солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда.

5. Банк сирини ошкор қилганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Банк операциялари ва жамғармалар сирларини ошкор этиш фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса  икки бараваридан беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 086

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 078

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
937

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
850

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.