Ҳуқуқ
08.03.2025
948

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросимда нутқ сўзлаб, юртимиздаги барча аёлларни байрам билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, бу йил 2 миллион нафар аёллар бандлигини таъминлаш, шундан 1 миллион 300 минг нафар хотин-қизни тадбиркорликка жалб этиш бўйича катта марралар олинган. Бунинг учун тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун қулай молиявий пакетлар тақдим этилади.
Шунингдек, эндиликда “Микрокредитбанк” АТБ паррандачиликда – 160 минг нафар, “Саноат қурилиш банк” АТБ сабзавот ва кўчатлар етиштиришда – 160 минг, “Халқ банки” узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда – 150 минг, “Агробанк” боғдорчилик йўналишида – 144 минг, “Бизнесни ривожлантириш банки” кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда – 94 минг, “Асакабанк” фармасевтика ва узумчиликда – 82 минг, “Алоқабанк” IT, асаларичилик ва мевали экинлар етиштиришда 58 минг нафар аёлларни банд этишга кўмаклашиши қайд этилди.
“Миллий банк” хизматлар соҳасида камида 200 минг нафар хотин-қизнинг лойиҳаларига кўмаклашади. “Туронбанк” АТБ лимончиликда 150 минг нафар аёллар даромад топиши учун арзон кредитлар тақдим этади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.