Ўзбекистон
22.08.2023
860

Президент ташаббусига асосан Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ана шундай манзиллар қатори Тошкент шаҳри Бектемир тумани “Гулбоғ” маҳалласида ҳам Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари, аъзолари, маҳалладаги “бешлик”дан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, келиб тушган мурожаатлар асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 12,8 км ичимлик суви қувурлари тортилди, натижада 554 та хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
Маҳалладаги ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида бир километр йўллар асфальт қилинди. Маҳалладаги 3,9 км газ қувурлари янгиланиб, 4 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди.
Электр таъминоти бўйича 17 та эскирган симёғочлар демонтаж қилинди ва 36 та янги ўрнатилди, 1 та трансформатор пункти таъмирланди.
Шунингдек, “Гулбоғ” маҳалласининг Обод, Туркистон, Нафосат, Зиёнур кўчаларида сайилгоҳ, спорт майдончаси, воркаут, болалар майдончалари барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Уйма-уй ўрганишлар натижасида 13 нафар фуқарога шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 144 нафарига зарур дори-дармон, ногиронлик аравачаси ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга турли ёрдамлар кўрсатилди.
Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 22 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 15 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди ҳамда 9 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун субсидия асосида маиший техника олиб берилди.
Оғир турмуш шароитида яшовчи 48 нафар фуқароларнинг хонадонларида таъмирлаш ишлари белгиланиб, ҳозирда 24 та хонадонда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ишлар давом этмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Тошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакилларига жами 160 млн сўм моддий ёрдам кўрсатилди
Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.
Республика ишчи гуруҳи: халқ розилиги — устувор вазифа
Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.