currencies image

12 968,38 UZS

4,93

usd

currencies image

14 343,03 UZS

14,01

eur

currencies image

152,37 UZS

1,18

ru



АсосийЯнгиликларБелгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик

Ҳуқуқ

calendar

03.02.2025

eye

195

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга жиддий муносабатни шакллантириш масалаларига дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта эътибор қаратилади. Жорий тартиб-қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Халқимиз азалдан тозалик, озодалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратиб келади. Хонадон, маҳалла тозалигини таъминлашга ҳар доим аҳамият берамиз. Айрим фуқаролар тозаликка эътибор бермаслигидан ажабланамиз.

Хусусан, автомобилда кетаётганда ҳар хил чиқиндиларни улоқтириб кетиш, кўчада ахлат ташлаш учун қўйилган махсус идишлар бўла туриб чиқиндини юрган йўлига ташлаб кетиш каби ҳолатларга кўзимиз тушади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91(1)-моддасида ушбу ҳолат учун жарима белгиланган. Мазкур модданинг биринчи қисмига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сиздан ҳам атроф-муҳитга масъуллик ҳисса ўлароқ салбий ҳолатларга гувоҳ бўлганингизда, шахсий муносабат билдириб, тўхтатиб қолишни ёки ҳудуддаги Экология масъулларига хабар беришингиз сўраб қоламиз! Унутманг, бизда мавжуд биргина она табиат учун ҳамма бирдек — масъул!

 

Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 716

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 619

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


19-март 2025, 06:30
1 436

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.


21-март 2025, 06:23
1 296

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.