Ўзбекистон
27.10.2026
21

Тиббиёт соҳасида сунъий интеллектга асосланган 10 та янги тизим жорий этилиши режалаштирилган. Улар шифокорлар фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказмоқда.
Келаси йилдан 26 та ихтисослашган марказ директори билан бир йиллик коньтракт асосида ишлашга ўтилади. Ҳар бир директор соҳага янгилик киритиш, қуйи бўғин ходимлари малакасини ошириш ва илмни амалиётга жорий қилиш бўйича аниқ мажбурият олади.
Нуфузли хорижий университет клиникаларидан мутахассислар жалб қилиниб, марказлардаги камчиликлар кўрсатилади ва директорларнинг вазифалари аниқ белгиланади. Директорлар йил якунида жамоатчилик олдида ҳисобот беради. Иш натижасига қараб контракт узайтирилади.
Президент республика, вилоят ва тумандаги ҳар бир шифохона ҳамда поликлиника фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмларни келаси йилдан жорий этиш вазифасини қўйди.
Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланиши, бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлиши қайд этилди.
Президент келгуси йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология каби йўналишларда ўнта сунъий интеллект тизими ишга туширилишини маълум қилди.
“Беморни масофадан кузатиш, нутқ орқали касалликни аниқлаш ва дори-дармон хавфсизлигини назорат қилиш бўйича янги ечимлар жорий этилади”, деди давлат раҳбари.
Бу ечимлар тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтиради. Шифокорлар ишида янги технологияларни қўллашга эътибор кучайтирилади.
Ҳар бир вилоятда “Энг яхши АТ оператори” ва “Рақамли тиббиётнинг энг яхши шифокори” танловлари ўтказилади. Ғолиблар 100 млн сўмдан мукофот олади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Пулли авто йўллар: хориж тажрибаси Ўзбекистон қайси йўлни танлайди?
Франция, Италия, Испания, Португалия, Туркия ва бошқа қатор давлатларда масофа асосида тўлов тизими қўлланади.