Ўзбекистон
08.07.2023
1 379

Васиятномага кўра, Кавалернинг беш фарзанди унинг кўп миллиард долларлик бойлигини бўлишишди, Марина ва Пьиер Сильвио Берлускони Fininvest акцияларининг назорат пакетига эгалик қилишади. Айнан улар оталарининг ҳаёти давомида бизнес империясини бошқаришда иштирок этишган. 12 июнь куни вафот этган собиқ бош вазирнинг эълон қилинган васиятига кўра, Кавалернинг тўнғич фарзандлари ҳозирда 53 фоиз улушга эга бўлди. Бунгача уларнинг ҳар бири 7,5 фоиздан сал кўпроқ акцияларга эгалик қилган. Қолган улушни учта кичик меросхўрлар — Барбара, Элеанор ва Луиджи бўлишади. Марҳум сиёсатчи ва медиамагнатнинг умумий бойлиги, жумладан, кўчмас мулк ва санъат намуналари 6 миллиард еврога яқинни ташкил этади. Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, васиятномага илова қилинган қўлёзма хатда кенжа ўғлининг исми кўрсатилмаган бўлсада, бу уни мерос ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Шунингдек, собиқ бош вазирнинг акаси Паоло ва умр йўлдоши Марта Фашина 100 миллиондан меросга эга бўлишган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.