#NoComment
22.01.2026
737

Жамиятда жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир. Ушбу тартибга қарши қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат жамият барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шундай жиноятлардан бири — безорилик жинояти бўлиб, у шахснинг жамиятда ўрнатилган ахлоқ-одоб қоидаларига очиқдан-очиқ ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишида намоён бўлади. Безорилик жинояти нафақат алоҳида шахсларга, балки жамоат хавфсизлигига ҳам таҳдид солади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддасида безорилик учун жазо белгилаб қўйилган. Унга кўра, безорилик – бу жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган жиноят.
Ушбу жиноятни содир этган шахс:
- БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
- 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Безорилик:
- баданга ўртача оғир шикаст етказиб:
- бир гуруҳ шахслар томонидан;
- совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
- ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
- ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
- кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса,
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Безорилик жинояти жамиятда тинчлик ва осойишталикни бузувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказувчи ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланади. Қонунчиликда ушбу жиноят учун жавобгарлик белгилаб қўйилганлиги жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган. Ҳар бир шахс жамиятда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиши, бошқаларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.