Life Style
25.12.2025
1 053

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги ПҚ-277-сон Қарорига биноан, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Келажак» марказлари ташкил етилган бўлиб, Марказ 6 — 18 ёшдаги болаларга қўшимча таълим хизматларини кўрсатувчи давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Қуйидагилар «Келажак» марказларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
— мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантириш;
— ўқувчиларни Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига тайёрлаш;
— иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг STEAM (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — муҳандислик, Art — санъат, Mathematics — математика) фанлари ҳамда илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш;
— ўқувчиларни сунъий интеллект ва робототехника йўналишларига жалб этиш орқали уларнинг яратувчанлик кўникмаларини янада шакллантириш ҳамда робототехника, мобилограф, дастурлаш, илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), моделлаштириш каби тўгаракларни ташкил этиш;
— ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш ва хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услублари асосида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш;
— ўқувчиларда экологик билимларни ошириш, экологияга оид лойиҳаларни амалга ошириш каби бир қанча муҳим вазифаларни бажаради.
Марказда тўгараклар пуллик шаклда ташкил этилади ҳамда 6 — 18 ёшли болаларни ҳар томонлама камол топишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратилади.
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган мактабга тайёрлов, илм-фан, хорижий тиллар, китобхонлик, маданият ва санъат, касб-ҳунар, ахборот технологиялари ҳамда спорт йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.