currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

Ҳуқуқ

calendar

11.02.2025

eye

2 153

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, жорий йилда аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.  

2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади. Республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.  

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади. 

2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.  

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
687

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.