Ўзбекистон
21.08.2023
1 109
Мактабларда янги ўқув йили бошланишига оз фурсат қолди. Ҳар йилнинг 10 августидан ҳудудларда “Мактаб бозори”, ранг-баранг ассортименти бор ярмаркалар ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилади. Бироқ ўқув қуроллари ва мактаб формаси нархи ҳар ерда турлича. “Hudud24.uz” бир болани зарур ўқув анжоми, кийим-кечак билан таъминлаш харажатлари қанчагача тушишини ўрганди. Ҳудудлардаги нарх-наво билан қизиқди. Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Бувайда савдо комплекси” МЧЖ савдогарларининг айтишича, ота-оналар фарзандининг ўқув қуролларига ўртача 150 минг сўм сарфлайди. Агар оилада икки ёки уч бола ўқувчи бўлса, бу 300-450 минг сўмга етиши мумкин. Жумладан, тумандаги ярмаркада: – дафтар (12 варақли) 1000 сўмдан 2000 сўмгача; – ручка (кўк/қизил) 1000 сўмдан 5000 сўмгача; – расм дафтар (ҳажмига қараб) 3000 сўмдан 15 минг сўмгача; – рангли қалам 3000 сўмдан 25 минг сўмгача; – акварел бўёқ 5000 сўмдан 25 минг сўмгача нархланмоқда. Мактаб формаси ва спорт кийимига эса бир фарзанд учун ўртача 600-700 минг сўм харжланмоқда. — Костюм-шим 300 минг сўмдан 500 минг сўмгача; — Кофта-юбка 250 минг сўмдан 600 минг сўмгача; — Сарафан 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача; — Оқ кўйлак 60 минг сўмдан 150 минг сўмгача; — Сумка (ўғил-қиз) 80 мингдан 300 минг сўмгача сотилмоқда. [caption id="attachment_18456" align="aligncenter" width="1600"] ФОТО: Hudud24.uz / Дилшод Ғофуров[/caption] Вилоятнинг Риштон туманидаги ярмаркаларида ҳам нарх-наво қуйидагича белгиланган: — дафтар (12 варақли) 800 сўмдан 1500 сўмгача; — дафтар (умумий) 2000 сўмдан 8000 сўмгача; — дафтар (фанларга оид) 3000 сўмдан 12 минг сўмгача; — расм дафтари 5000 сўмдан 18 минг сўмгача; — ручка (кўк/қизил) 1200 сўмдан 15 минг сўмгача; — қаламлар (рангли) 8000 сўмдан 25 минг сўмгача; — акварел бўёқлар 10 минг сўмдан 30 минг сўмгача; — ўчирғич 1000 сўмдан 5000 сўмгача; — қалам очқич 2000 сўмдан 10 минг сўмгача; — чизғич 3000 сўмдан 8000 сўмгача; — елим 3000 сўмдан 8000 сўмгача; — рангли қоғоз 4000 сўмдан 20 минг сўмгача; — дафтарга жилдлар (12/25/30 та) 5000 сўмдан 22 минг сўмгача; — пластилин 8000 сўмдан 16 минг сўмгача; — қайчи 8000 сўмдан 15 минг сўмгача; — қоғоз жилди (10/20/30 талик) 5000 сўмдан 15 минг сўмгача; — портфел 100 минг сўмдан 250 минг сўмгача. [caption id="attachment_18454" align="aligncenter" width="1600"] ФОТО: Hudud24.uz / Дилшод Ғофуров[/caption] Кийим-бош масаласи. Ота-она истаса, давлат томонидан белгиланган формани танлайди. Хоҳламагани ўзига маъқулини сотиб олади. Чунончи, риштонлик Хуршида Орипова 3-синфга ўтган ўғлига костюм-шим, оёқ кийим, спорт кийими, кўйлак, кроссовка учун 1 миллион 800 минг сўм ажратганини айтади. Шаҳрисабзлик Дамира Исмаилова эса юқори синфда ўқийдиган қизига юбка (200 минг), кофта (200 минг), сумка (200 минг), туфли (300 минг) ички кийим (200 минг), спорт формаси (400 минг) учун ўртача 1 миллион 500 минг сўм сарфлаганини таъкидлади. Ўқув қуролларига эса 400 минг сўм харажат қилганини қўшимча қилди. [caption id="attachment_18455" align="aligncenter" width="1600"] ФОТО: Hudud24.uz / Дилшод Ғофуров[/caption] Тошкентлик Муштарий Миркадирова 8-синф ўғлига дўконлардан кийим-кечак сотиб олиб, ўртача 6 миллион сўм сарфлаганини айтади. Учқўрғон туманида яшовчи Наргиза Бўстонова Наманган шаҳрининг Сардоба бозоридан икки қизига умумий 3 миллион сўмга мактаб формаси, ўқув қуроллари харид қилганини келтиради. Тошкент шаҳри “Қатортол” савдо марказидаги дўконлар, Сергели, Юнусобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Миробод туманидаги ярмаркаларидаги ўқув қуроллари, мактаб формалари нарх-навоси солиштирилганда, “Қатортол” савдо марказида нархлар нисбатан юқори экани маълум бўлди. “Қўйлиқ” ҳамда “Қуёшли” бозорларида эса маҳсулотлар улгуржи нархда сотилмоқда. Чорсу буюм бозорининг бир неча нуқталаридаги ярмаркалар нархида деярли тафовут йўқ. [caption id="attachment_18453" align="aligncenter" width="1600"] ФОТО: Hudud24.uz / Дилшод Ғофуров[/caption] Қуйидаги маҳсулотлар нархи сўмда келтирилган бўлиб, бир товар бирлиги учун амал қилади:
Ўқув қуроллари | “Қатортол” савдо маркази | Чорсу буюм бозори | Мактаб ярмаркалари | Oнлайн дўконлар |
Дафтар (12 варақли) | 1000-1500 | 800-1200 | 800-1500 | Онлайн дўконлар ўқув қуролларини тўплам шаклида тақдим этмоқда. Тўплам нархи 210 минг сўмдан бошланиб, унда: дафтар (12 варақли) – 40 та; рангли қаламлар (12 талик); қалам (оддий); қайчи; чизғич; елим (2 та); расм дафтар (24 қоғоз); оқ қоғоз (100 та); рангли қоғоз (100 та) ўчирғич; пенал; ручка; қоғоз жилди жамланган. |
Дафтар (умумий) | 2000-8000 | 1800-10 минг | 1800-12 минг | |
Дафтар (фанларга оид) | 5000-18 минг | 4000-20 минг | 5000-20 минг | |
Кундалик дафтар | 15 минг-45 минг | 15 минг-35 минг | 15 минг-40 минг | |
Ручка (кўк/қизил) | 1500-8000 | 1000-7000 | 800-8000 | |
Қалам (оддий) | 1500-8000 | 1500-8000 | 800-3000 | |
Қалам (рангли) | 18 минг-30 минг | 12 минг-25 минг | 11 минг-18 минг | |
Расм дафтар (ҳажмига қараб) | 15 минг-50 минг | 12 минг-30 минг | 13 минг-25 минг | |
Ўчирғич | 3000-12 минг | 2000-8000 | 2000-5000 | |
Акварель бўёқ | 15 минг-30 минг | 12 минг-30 минг | 13 минг-30 минг | |
Чизғич | 3000-12 минг | 3000-12 минг | 3000-12 минг | |
Қайчи | 10 минг-25 минг | 8000-20 минг | 8000-24 минг | |
Рангли қоғозлар тўплами | 8000-20 минг | 10 минг-20 минг | 8000-19 минг | |
Рангли картон | 15 минг-25 минг | 12 минг-30 минг | 12 минг-23 минг | |
Қалам очқич | 3000-10 минг | 3000-8000 | 2000-5000 | |
Дафтарга жилдлар (20 талик) | 15 минг-20 минг | 15 минг-18 минг | 11 минг-17 минг | |
Қоғоз жилди (10/20/30 талик) | 8000-18 минг | 10 минг-18 минг | 8000-20 минг | |
Пластилин | 12 минг-30 минг | 12 минг-25 минг | 12 минг-25 минг | |
Елим | 5000-12 минг | 4000-10 минг | 3000-8000 | |
Портфель | 130 минг-400 минг | 125 минг-250 минг | 150 минг-300 минг | 300 минг-320 минг |
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Ўқув йили бошланди. Болани бошқа синфга ёки мактабга кўчириш мумкинми? 6 та муҳим маълумот
Синфдан-синфга ёки бошқа мактабга ўтиш тартиби қандай? Кимга мурожаат қилинади? Ўқувчи хориждаги мактабдан Ўзбекистондаги мактабга кўчирилганда у ердаги мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарми? Ота-оналар нима қилиши керак? hudud24.uz шулар ҳақида батафсил ҳуқуқий маълумот беради.
Ўқишни бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби қандай? Муҳим 5 саволга жавоб
Оилаларнинг бошқа жойга кўчиб кетиши ёки ота-оналарнинг иш жойи ўзгариши натижасида болани бир мактабдан бошқа мактабга, шунингдек боланинг ўзи истаган муҳитда ўқишини давом эттириши учун бир синфдан бошқа синфга ўтказишга тўғри келади. Қуйидаги мақолада айни шу жараёнларнинг ҳуқуқий масалаларига жавоб берилган.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?