Ўзбекистон
06.09.2023
3 157

Синфдан-синфга ёки бошқа мактабга ўтиш тартиби қандай? Кимга мурожаат қилинади? Ўқувчи хориждаги мактабдан Ўзбекистондаги мактабга кўчирилганда у ердаги мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарми? Ота-оналар нима қилиши керак? hudud24.uz шулар ҳақида батафсил ҳуқуқий маълумот беради. 1. Болани бошқа синфга ўтказиш мумкинми? Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга. Яъни ҳар қандай ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахслар бола манфаатларини кўзлаб болани бошқа синфга ўтказиши мумкин ва бунинг учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди, бу бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. 2. Кимга мурожаат қилинади? Ота-она мактаб директорига ариза билан мурожаат қилиши керак бўлади. Директор эса аризани 1 иш куни ичида кўриб чиқади ва болани бошқа синфга ўтказиш бўйича буйруқ чиқаради. Агар бошқа синфда бола учун жой бўлмаса (синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда) мактаб директори ота-оналарга 3 кун ичида ёзма равишда рад жавобини беради. 3. Ариза қачон кўриб чиқилади? Ота-оналар кўчириш сабабларини кўрсатган ҳолда ариза ёзади. Директор аризани 1 иш куни ичида кўриб чиқади ва бошқа мактабга тақдим этиш учун “мактабдан кетиш талони” беради. Бошқа мактабнинг директори эса ариза билан “мактабдан кетиш талони”ни қабул қилиб, ота-онага боланинг олдин таълим олган мактабига тақдим этиш учун “мактабга келиш талони”ни беради. Боланинг олдин таълим олган мактаби директори “мактабга келиш талони”ни қабул қилиб, ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва ота-оналарни буйруқ билан таништириб, қўл қўйдиргандан сўнг, ота-онага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Саламат Туремуратов,
ҳуқуқшунос
Улашиш:
Бошқалар
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Педагог ким? Унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.