Ўзбекистон
11.08.2023
4 951
Оилаларнинг бошқа жойга кўчиб кетиши ёки ота-оналарнинг иш жойи ўзгариши натижасида болани бир мактабдан бошқа мактабга, шунингдек боланинг ўзи истаган муҳитда ўқишини давом эттириши учун бир синфдан бошқа синфга ўтказишга тўғри келади. Қуйидаги мақолада айни шу жараёнларнинг ҳуқуқий масалаларига жавоб берилган.
1. Болани бошқа мактабга қайси вақтда ўтказиш мумкин?
Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
2. Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?
Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.
Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.
3. Янги мактабга қандай ҳужжатлар берилиши керак?
Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини беради.
4. Ўқувчи эски мактабидан қандай ҳужжатларини олиб кетиши керак?
Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
ўқувчининг тиббий картаси.
Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
5. Болани бошқа синфга ўтказиш тартиби қандай?
Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.
Директор аризани олган кундан 1 иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.
Рад этиш ҳақида директор 3 кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.
Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Дилмурод Ражабоев
“Hudud24.uz” колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Ўқув йили бошланди. Болани бошқа синфга ёки мактабга кўчириш мумкинми? 6 та муҳим маълумот
Синфдан-синфга ёки бошқа мактабга ўтиш тартиби қандай? Кимга мурожаат қилинади? Ўқувчи хориждаги мактабдан Ўзбекистондаги мактабга кўчирилганда у ердаги мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарми? Ота-оналар нима қилиши керак? hudud24.uz шулар ҳақида батафсил ҳуқуқий маълумот беради.
Бир млн.дан 3 млн сўмгача – болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?
Мактабларда янги ўқув йили бошланишига оз фурсат қолди. Ҳар йилнинг 10 августидан ҳудудларда “Мактаб бозори”, ранг-баранг ассортименти бор ярмаркалар ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилади. Бироқ ўқув қуроллари ва мактаб формаси нархи ҳар ерда турлича. “Hudud24.uz” бир болани зарур ўқув анжоми, кийим-кечак билан таъминлаш харажатлари қанчагача тушишини ўрганди. Ҳудудлардаги нарх-наво билан қизиқди.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?