#NoComment
23.03.2024
867

Аввалига қирол Карл III, энди эса унинг келини малика Кетрин (Екатерина, Уэлс маликаси)да саратон касаллиги аниқланди.

Сўнгги йилларда қирол оиласи шундоқ ҳам қаторидан бир нечта хато бўлиб, бир қанча йўқотишларни бошдан ўтказди. Аввал кичик шаҳзода Гарри ва хотини Меган оилани тарк этишини маълум қилишди (шаҳзода эмас, оддий фуқаро бўлиб яшашни танлади). 2022 йили қиролича Елизавета II вафот этди. Феврал ойида қирол Карл III да простата бези саратони борлиги ва қирол бу дард билан курашаётгани жамоатчиликка маълум қилинди.

Сўнгги бир ой давомида малика Кейт Мидлтон ҳам жамоатчиликка кўринмади. Бу турли мишмишлар ва конспирологик гумонлар кўпайишига сабаб бўлди. Ҳамма “Кейт қаерда” деб сўрай бошлади.
Жума куни маликанинг видеомурожаати эълон қилинди.
Видеода малика Кейт декабрь ойида қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилгани, бироқ ундан кейинги таҳлилларда саратон аниқланганини айтган.
Айнан қайси турдаги саратон, дард қанчалик жиддий даражага етган ва ҳоказо саволларга видеода жавоб берилмаган.
Видеомурожаатда малика анча ҳорғин кўринади. Лекин қатъият ва умидга тўлалиги ҳам сезилиб турибди. У ўзининг аҳволидан хавотирга тушганларга миннатдорчилик билдиради.
Лондондаги касалхонада кимётерапия муолажаларини олаётган Кейтнинг олдига қирол қайнотаси (у ҳам ўша ерда даволанаётган эди) бир неча бор ташриф буюргани ва севимли келинини қўллаб-қувватлагани эътиборга молик.
Қирол катта келинини жуда ҳурмат қилиши, ҳақиқий қирол оиласига муносиб аёл деб билишини яширмайди.
Шунингдек, Буюк Британия фуқаролари ҳам малика Кейтни ўз оила аъзоларидек севишларини тармоқларда кўп айтишади. Уни марҳума малика Дианага (қалблар маликаси) ўхшатишади.
Малика Кейт шаҳзода Уилям билан оила қургач, қирол оиласига учта фарзанд (бир қиз ва икки ўғил) туғиб берди.
Унинг жамоатчилик олдида ўзини яхши тутиши, меҳрибон она ва рафиқа, билимли, фаросатли ва нафосатли кибор аёл сифатидаги тимсоли британияликларнинг қалбидан жой олишига сабаб бўлди.
42 ёшли маликанинг видеомурожаати жойланган “Уэлс шаҳзодаси ва маликаси” номли Твиттер (Х) саҳифасига миллионлаб инсонлар ташвиш ва қайғу изҳор қилиб ёзмоқдалар.
Хусусан, АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп маликага соғлик ва ҳамжиҳатлик тилаб ёзган постида жамоатчиликни “унинг аҳволини тўғри тушуниш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилиш ҳамда турли ахборот спекуляцияларидан тийилиш”га чақиради.

Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.
Британия қироли Карл III ўз саройига янги ошпаз қидирмоқда
Лавозимга ариза топширишнинг охирги муддати - 1 апрель.
Британияда жадид шеъриятига бағишланган илк китоб инглиз тилида чоп этилди
Британиялик шоир "Янги усул, янги шеърият: жадидлар антологияси" номли китобнинг илк нусхасини элчихонага топширган.