#NoComment
16.03.2024
1 005

Буюк Британия қироли Чарльз III Букингем саройи учун янги ошпаз вакансиясини эълон қилди. Унинг вазифаларига олий ҳазратлари ва меҳмонлари учун таом тайёрлаш, зиёфатлар ташкил этиш киради. Танлов ғолиби Букингем саройидаги элита ошпазлар жамоасига қўшилади. Бу ҳақда "Express" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, янги ошпаз биринчи навбатда қиролнинг Лондондаги асосий қароргоҳи бўлган Букингем саройида ишлайди. Аммо баъзан Шотландиядаги Балморал ва Holyrood саройи каби бошқа қароргоҳларга кўчиб ўтишга тайёр бўлиши керак.
Эълонга кўра, янги ходимга уй-жой таклиф этилади, шунингдек, барча зарур озиқ-овқат билан таъминланади. У беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлади.
Тажриба нуқтаи назаридан эълонда ошпаз 5 юлдузли/премиум кейтеринг, шунингдек, умумий овқатланиш ва классик француз ошхонасида тажрибага эга бўлиши айтилади. Янги ошпаз билан доимий шартнома тузилади. Лавозимга ариза топширишнинг охирги муддати - 1 апрель.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.