currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБиргаликда ривожланиш сари: Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги

Биргаликда ривожланиш сари: Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги

Ўзбекистон

calendar

26.01.2026

eye

22

Биргаликда ривожланиш сари: Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги

Замонавий давлат бошқаруви тизимида давлат раҳбарининг парламент ва халққа мурожаати оддий сиёсий риторика билан чекланмайди. У мазмунан стратегик ҳужжат сифатида намоён бўлиб, бир вақтнинг ўзида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот, келгуси устувор йўналишларни белгиловчи дастур, ривожланиш прогнози ҳамда жамиятни бирлаштирувчи мафкуравий йўналтирувчи вазифаларни бажаради.

2025 йил Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати учун сермаҳсул ва мазмунли давр сифатида намоён бўлди. Йил давомида очиқлик, прагматизм ва фаол дипломатия тамойилларига асосланган ташқи сиёсий курс изчил равишда амалга оширилди. Ушбу ёндашув давлат раҳбари томонидан мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, унинг минтақавий ва глобал жараёнлардаги рольини ошириш ҳамда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган онгли ва узоқ муддатли стратегиявий танлов экани билан аҳамиятлидир. Бугун Ўзбекистон энди четда кузатувчи эмас, балки муҳокамалар марказида турган, муаммоларга ечим таклиф қила оладиган ташаббускор давлат сифатида намоён бўлмоқда. Тинчлик ва ҳамкорликни устувор билган, ўзаро ишончга асосланган бу сиёсат мамлакатимизни халқаро ҳамжамият учун ишончли ва масъулиятли шерикка айлантирмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бугунги кунда дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий силжишлар ва иқтисодий қарама-қаршиликлар шароитида мутлақо янги, динамик босқичга кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида таъкидланганидек, глобал таҳдидлар тобора кучайиб бораётган бир даврда мамлакатимиз вазминлик ва оқилона очиқликка асосланган сиёсатни изчил давом эттирмоқда. Мазкур ёндашув миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қилиш билан бирга, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият олдидаги масъулиятини чуқур англаган ҳолда, глобал муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиш истагини ҳам акс эттиради. Ушбу стратегия нафақат минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга, балки дунё миқёсида ўзаро ишонч ва ҳамкорликка асосланган мустаҳкам кўприкларни барпо этишга хизмат қилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг шонли 35 йиллиги арафасида ташқи сиёсатимизнинг асосий пойдевори бўлган миллий бирлик ва аҳиллик ғояси халқаро алоқаларимизда ҳам ўз аксини топмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, "Бирлашган – ўзар, бирлашмаган – тўзар" тамойили нафақат ички сиёсатда, балки халқаро муносабатларда ҳам ўз тасдиғини топмоқда.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон глобал масалаларни муҳокама қиладиган халқаро майдон сифатида тобора эътибор қозонмоқда. 2025 йил давомида мамлакатимиз Парламантараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси, YUNESCO Бош конференциясининг сессияси, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ва халқаро Иқлим форуми Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро тадбирларга мезбонлик қилиш салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Март ойида Хўжандда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари иштирокидаги тарихий учрашувда уч мамлакат чегараларининг туташ нуқтасига оид биринчи шартнома имзоланди ва “Абадий дўстлик тўғрисида”ги декларация қабул қилинди. Ушбу тарихий қадам минтақавий барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлди. Тошкентда бўлиб ўтган Маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Марказий Осиё интеграция жараёнларини янги сифат босқичига кўтариш мақсадида стратегик формат яратиш ташаббусини илгари сурди. Шу доирада Озарбайжонни ҳам тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш қарори қабул қилинди. Бу қадам Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги стратегик боғлиқлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Октабр ойида Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу ҳужжат 2025 йил 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” саммитидан сўнг минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш ва стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришни англатади. Аввалги форматлардан фарқли ўлароқ, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг тўлақонли механизмини шакллантиради. Битимга ташқи сиёсат, хавфсизлик, можароларнингнинг олдини олиш ва инқирозларни бошқариш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, бошпана бериш ва чегараларни назорат қилиш, ноқонуний миграция, коррупция, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш каби янги йўналишлар киритилган.

Ноябрь ойида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ саммити эса кўп томонлама ва узоқ муддатли шерикликни янги сифат босқичига олиб чиқди. Декабр ойида Токиода Марказий Осиё ва Япония етакчилари учрашувида таълим, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар, инфратузилма ва саноат соҳаларида муҳим келишувларга эришилди. Шу ойда Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашув ҳам ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини белгилаб берди.

Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг халқаро алоқаларини мазмунан янги босқичга олиб чиқмоқда ва ушбу натижалар дунё ҳамжамияти ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан кенг эътироф этилмоқда. Шу каби тадбирлар ва платформалар мамлакатимизга халқаро ҳуқуқий меъёрларни шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг илғор тажрибаларини кенг оммалаштириш имкониятларини яратади.

Ўзбекистон нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда етакчи иқтисодий институтлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда. Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки, Осиё Тараққиёт Банки, Ислом Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Осиё Инфратузилма Инвеститсиялари Банки ва бошқа молия институтлари билан биргаликда иқтисодиётимизни технологик модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш, барқарор энергетика ва транспорт лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттирмоқда.

Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш Янги Ўзбекистон ташқи иқтисодий стратегиясининг марказий йўналишларидан бири бўлиб, бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз охирги босқичга етди. ЖСТга кириш нафақат жаҳон савдо тизимидаги “ўйин қоидалари”ни ўзлаштириш, балки миллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун дунё бозорларига тенг ҳуқуқли ва тўсиқсиз кириш имкониятини яратади. Шу билан бирга, ЖСТга аъзолик иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро стандартларга ўтишнинг муҳим кафолатидир.

2025 йил 24 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ ўртасида 2026-2030-йиллар учун Барқарор Ривожланиш соҳасидаги Ҳамкорлик Дастури имзоланди. Янги дастурнинг асосий мақсади — инсон тараққиётини илгари суриш, ижтимоий тенгсизликни камайтириш ва жамиятдаги ҳар бир инсоннинг тараққиёт самараларидан баробар баҳраманд бўлишини таъминлашдан иборат.

Келгуси беш йил давомида ушбу дастур доирасида БМТнинг 25 та агентлиги, жамғармаси ва дастурлари Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Бу ҳамкорлик мамлакатимизда барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаянги босқични очишибилан аҳамиятлидир.

Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги анъанавий, кенг қамровли ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилади. Ушбу платформалар мамлакатимизга минтақавий ва глобал манфаатларни мувозанатлаш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва иқтисодий кооператсияцни ривожлантириш имкониятини беради. Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик эса Ўзбекистон учун нафақат маданий ва тарихий илдизларни тиклаш, балки замонавий иқтисодий блок яратиш йўлида муҳим восита ҳисобланади. Шу орқали мамлакатимиз ўзининг минтақавий етакчилик рольини мустаҳкамлаб, янги иқтисодий ва сиёсий стратегияларни илгари сурмоқда.

Мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ортиб бораётганининг ёрқин тасдиғи сифатида Ўзбекистоннинг 2027–2029-йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилиши белгиланганини кўрсатиш мумкин. Бу нуфузли платформага раислик қилиш Ўзбекистоннинг дунё сиёсатида тан олинганидан далолат беради ва бизга глобал кун тартибини шакллантиришда бевосита иштирок этиш имконини беради. Мазкур ҳаракат доирасида ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, глобал тенгсизликка қарши курашиш борасидаги ташаббусларимизни халқаро даражага олиб чиқишни мақсад қилганмиз.

Шу билан бирга, Ўзбекистон дипломатиясининг улкан марраларидан бири — 2035–2036-йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодимизнинг илгари сурилаётганидир. Бу қадам мамлакатимизнинг глобал хавфсизлик архитектурасида масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини намоён этади. Бундай юксак даражадаги номзодлик халқаро ҳамжамият томонидан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва тинчликсевар ташқи сиёсатнинг эътирофи сифатида қабул қилинмоқда. Бу мақсадга эришиш учун дипломатик корпусимиз барча қитъалардаги ҳамкорлар билан тизимли ва узоқ муддатли мулоқотни йўлга қўйиши зарурлиги қайд этилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ва ташқи иқтисодий стратегияси ягона олий мақсадга — халқимиз фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган. Президентимиз айтганларидек, биз бирлашиб ҳаракат қилсак, ҳар қандай юксак маррани забт этишга қодирмиз. Биргаликда ривожланиш сари ташлаган қадамларимиз Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрнини янада юксалтириб, келажак авлодларимиз учун озод ва обод Ватан қолдиришга хизмат қилади.

 

Шуҳрат Рахманов,

Тошкент давлат юридик университети “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” шўбасимудири, юридик фанлар доктори

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
760

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 06:06
715

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
685

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
661

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.