Ўзбекистон
23.06.2026
114

Фуқаролик кодексининг 225-моддасига кўра, биргаликдаги мулк бир нечта шахсга тегишли бўлса, агар улар ўртасида бошқача келишув бўлмаса, бундай мол-мулкка биргаликда эгалик қилинади ва ундан биргаликда фойдаланилади.
Қонунчиликка мувофиқ, биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни сотиш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ёки бошқа усулда тасарруф этиш учун барча мулкдорларнинг розилиги талаб этилади. Битимни мулкдорлардан қайси бири тузаётганидан қатъи назар, қолган иштирокчиларнинг розилиги бўлиши керак.
Шу билан бирга, биргаликдаги мулк иштирокчиларининг ҳар бири, агар ўзаро келишувда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битимлар тузишга ҳақли ҳисобланади.
Агар мулкдорлардан бири бошқа иштирокчиларнинг розилигисиз битим тузган бўлса, бундай битим автоматик равишда ҳақиқий эмас деб топилмайди. Битим фақат иккинчи томон битим тузаётган шахснинг бундай ваколати йўқлигини билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган тақдирдагина суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Демак, биргаликдаги мулк билан боғлиқ масалаларда барча мулкдорларнинг ўзаро келишуви муҳим аҳамиятга эга. Низо ва келишмовчиликларнинг олдини олиш учун мол-мулкни тасарруф этишдан олдин барча иштирокчиларнинг розилигини олиш тавсия этилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.