Ҳуқуқ
26.03.2024
3 423

Турар жойда доимий рўйхатда исталмаган кишиларнинг бўлиши мулкдор учун турли нохуш оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, коммунал хизматлар учун тўловларнинг ортиши, ушбу уй билан боғлиқ нотариал ҳаракатларда доимий рўйхатда турадиган кишилардан розилик олиш мажбурияти ва ҳоказо.
Бировни «прописка»дан қандай чиқариб ташлаш мумкин? Турар жойга доимий ёки вақтинча рўйхатга кириш ва ундан чиқиш тартиби қандай? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу хусусда сўз юритади.
1. Қанча муддатда ва қаердан «прописка»га кирилади?
Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан 15 кун ичида ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) «паспортный стол», яъни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.

Янги туғилган болалар эса «ЗАГС», яъни ФҲДЁ органлари томонидан унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда отаси ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинади.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
2. Қандай ҳужжатлар топшириш керак?
Фуқаро вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши учун туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ёки махсус порталга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кишиларни вилоятларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш унинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Давлат хизматлари маркази ёки махсус портал орқали хизмат кўрсатилганда, зарур маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.
3. Бир уйга неча кишини рўйхатга қўйиш мумкин?
Қонунчиликда бир уйда рўйхатдан ўтиши мумкин бўлган кишиларнинг сонига нисбатан талаб йўқ. Бунда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига қаралади. Хусусан, Уй-жой кодексига асосан уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши ҳисобига 16 квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган кишилар учун эса – 23 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Масалан, 65 квадрат метр майдонли уйда 4 кишини рўйхатга қўйиш мумкин. Аммо оила аъзолари бундан кўп бўлсачи? Қонунчиликда бу борада истиснолар белгиланган. Жумладан, қуйидаги кишиларга турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:
4. Рўйхатдан ўтиш учун қанча миқдорда тўлов қилинади?
Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун фақат биргина тўлов – давлат божи ундирилади.
Ушбу божнинг миқдори «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизини (бугунги кунда 6 800 сўм) ташкил қилади.
5. Бировни «прописка»дан қандай чиқариб ташлаш мумкин?
«Прописка» тизимида аксарият муаммоли масалалар бировни доимий рўйхатдан чиқариб ташлаш билан боғлиқ бўлади. Масалан, уйни олди-сотди қилишда доимий рўйхатдаги кишиларнинг розилигини олиш керак, аммо ушбу кишиларнинг ҳаммаси ҳам ўша пайтда топиб бўлмайди. Ёки янги сотиб олинган уйда аввалги эгалари рўйхатда қолиб кетган ёки электрон тизимлардаги техник хатоликлар туфайли умуман бегона кишилар «пропискага кириб қолган». Хўш, шундай вазиятларда уларни қандай рўйхатдан чиқариб юбориш мумкин?
Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Шунингдек, мулкдорнинг аризасига кўра – турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган кишилар ҳам рўйхатдан чиқарилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...