currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида

Бисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2023

eye

442

Бисквит тортлар музлатиладиган витриналарда сақланиши шарт: озиқ-овқат сотиб олишда билиш муҳим бўлган 5 та қоида© Фото: Hudud24.uz

Янги йил яқин. Шу кунларда кўпчилик байрам дастурхонига қандай тараддуд кўриш ҳақида бош қотирмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари қандай шартларда сотилиши керак? Фумигация қилинган мевалар 24 соат сақланади. Бу нима дегани? Hudud24.uz озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш кераклиги, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлигини эслатиб ўтади.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларида унга қўшилган масаллиқларга оид маълумотлар бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

маҳсулотлари таркибидаги ингредиентлар, қўшимча масаллиқлар;

озиқлик қиймати (калориялилиги, оқсиллар, ёғ, углеводлар, витаминлар, микроэлементлар мавжудлиги), оғирлиги ва ҳажми;

қўлланиладиган соҳаси (болалар, даволаш-профилактика, озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез таомлар ва бошқалар учун);

тайёрлаш усуллари ва шартлари (концентратлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун);

мажбурий сертификатланадиган товарлар учун сертификати;

сақлаш шартлари;

тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;

айрим касалликларда истеъмол қилиш мумкинмаслиги.

Товарлар савдо залига ёки сотиладиган бошқа жойга қўйилгунгача ўрамидан очилиши керак. Товарнинг ифлос бўлган қисми тозаланиши керак.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари ёғингарчиликдан пана жойда сақланиши шарт.

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш нури ва ёғингарчиликлар тўғридан-тўғри тушадиган ҳолда жойлаштириш тақиқланади.

Тортиб сотиладиган маҳсулотлар қадоқланганда товар ўрамига этикетка ёпиштирилади, унда унинг номи, тайёрловчи корхонанинг ёки тайёрловчи мамлакатнинг номи, бир бирлигининг баҳоси, тайёрланган санаси, яроқлилик муддати, қадоқланган санаси, қадоқловчининг тартиб рақами ёки фамилияси кўрсатилади.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўралганлиги учун қўшимча ундирилмайди.

Тортиб сотиладиган озиқ-овқат товарларининг нархи нетто оғирлиги бўйича белгиланади.

3. Бисквит тортлар совутиладиган витринада сотилиши керак

Қонунчиликка кўра, гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари (бисквит тортлар, пирожноелар ва бошқалар), ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр масаллиқлар ва бошқа тез бузиладиган маҳсулотларни сотишга фақат совутиладиган пештахталар, витриналар бўлган тақдирда рухсат берилади.

4. Нонни иккига бўлиб сотиш мумкин

Нон ва нон-булка cотишга ихтисослашган савдо корхоналарида иш соатларида ассортиментдаги нон ва нон-булка маҳсулотлари бўлиши керак.

Нон сотиш ва сақлаш учун мўлжалланган жой қуруқ бўлиши ва шамоллатиб турилиши лозим.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари сотувчи савдо объектлари махсус анжомлар (вилкалар, пичоқлар, ажратувчи тахталар, стеллажлар, полкаларни нон ушоқларидан тозалаш учун чўтка ва бошқалар) билан жиҳозланади.

Нон ва нон-булка маҳсулотлари фақат нон маҳсулотлари ташишга мўлжалланган ихтисослаштирилган автомашиналарда ташилади.

Харидорлар хоҳишига кўра оғирлиги 0,4 кг ва ундан ортиқ бўлган нон, нон-булка маҳсулотлари 2–4 та тенг бўлакларга кесилиши ва тарозида тортилмасдан сотилиши мумкин.

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон сотилганда сотувчи-ходимлар уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулни қайтаришлари керак.

Нон маҳсулотларида картошка касаллиги (кўкариб қолганида) аниқланганда улар сотувдан чиқарилади.

5. Фумигация (зараркунандалардан ҳимоя қилиш усули) қилинган мевалар 24 соат сақланади.

Мева-сабзавотлар сортларга ажратилиб сотилади. Саралаш сифатига салбий таъсир кўрсатадиган олманинг айрим думбул навлари (“Оқ олма”, “Астрахань оқ олмаси”, “Розмарин”), резавор мевалар (қулупнай, малина (хўжағат), смородина (қорағат), данакли мевалар (олча, гилос, олхўри, ўрик) ва узум бундан мустасно.

Ҳўл, қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавотлар махсус, қуёш нури тушмайдиган, яхши шамоллатиладиган, совутиладиган жойларда идишда сақланиши;

мевалар бузилишининг олдини олиш учун фумигация  қилинган олма, нок ва цитрус меваларни савдо жойларида сақлаш 24 соатдан ошмаслиги керак.

Қуритилган мевалар, сабзавот ва қўзиқоринлар 0 даражадан +10 даражагача ҳароратда қуруқ, салқин хоналарда яшикларда, сўкчакларга жойлаштирилган полиэтилен ёки крафт қопчаларда сақланади.

Музлатилган мева ва сабзавотлар ҳарорати –8 –10 °C даражадан ошмайдиган паст ҳароратли камераларда ва пештахталарда сақланади.

6. Картошка ва бошқа мева-сабзавотлар харидорга кўриниб туриши лозим.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари сотишга қўйишдан аввал яроқсиз ва ностандартларга ажратиб сараланади, шунингдек уларнинг ифлосланган устки қисми тозаланади.

Янги ва қуритилган мева-сабзавот товарлари ва картошкани сотиш товарнинг нархи ва сорти кўрсатилган, қадоқланган ҳолда амалга оширилади.

Картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилади.

Сотувчи харидорга картошка, мева-сабзавот товарларини сотишда савдо жараёнида вужудга келган яроқсиз ва сифати паст маҳсулотларни ажратиб ташлашга мажбур.

Сифати паст мева-сабзавот товарларини сотиш тақиқланади.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 796

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 725

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 621

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 615

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: