currencies image

12 985,32 UZS

13,59

usd

currencies image

13 511,23 UZS

71,66

eur

currencies image

132,22 UZS

0,93

ru



АсосийЯнгиликларБизнесини энди бошлаган ёш тадбиркорларга давлат қандай кўмак беради?

Бизнесини энди бошлаган ёш тадбиркорларга давлат қандай кўмак беради?

Ҳуқуқ

calendar

05.02.2025

eye

46

Бизнесини энди бошлаган ёш тадбиркорларга давлат қандай кўмак беради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги то­монидан 2019 йил 31 майда 3163-сон билан рўйхат­дан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғига кўра бизнесини энди бошлаётган, маблағи кам тадбиркорларга давлат кўмак беради. Бунда давлат субсидияси турли соҳаларда турлича талқин этилади.

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия

Бу субсидия тури ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаларига берилади. Улар енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчат­лар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон плат­формаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада томорқа ер эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серияси ва рақами (ID-кар­та рақами), ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оила аъзоси эканлиги, томорқа ерга эгалик ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда сўра­лаётган субсидиянинг тури кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун то­морқа ер эгаси шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу субсидия туридан фойдаланиш ҳуқуқи ҳар бир оилага фақат бир марта берилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия

Субсидиянинг бу тури ишсиз, кам таъминланган оиланинг аъзо­си ёки ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга берилади. Улар қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этиш ёки қиш­лоқ хўжалиги кооперативига ихтиёрий аъзо бўлиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” элек­трон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга дастгоҳ харид қилиш учун субсидия

Бу субсидияни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчи юридик шахслар олиши мумкин. Улар учтадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳла­рини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун суб­сидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Он­лайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

Аризада корхона номи, СТИР рақами, сотиб олинадиган дастгоҳлар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўринлари сони, “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун уюш­ма аъзоси жавобгар ҳисобланади.

Қўл меҳнати учун ускуналар сотиб олишга субсидия

“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектига берилади. Тадбиркор камида битта иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналарга сарфланган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий фаолият юритаётган манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн ма­ҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Аризада тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР рақами, қўл меҳнати учун харид қилинадиган ускуналар тўғрисида маълумот ҳамда яратиладиган янги иш ўрни, “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига аъзолик маълумотномаси кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун тадбир­корлик субъекти шахсан жавобгар ҳисобланади.

Балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш учун субсидия

Аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича “Иш­га марҳамат” мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш истагида бўлган жисмоний шахслар ўқиш харажатларини қоплаш учун суб­сидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий я­шаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Аризада жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорт серийцаси ва рақами (ID-карта рақами), хонадонида балиқ етиштириш мақсадида “Ишга марҳа­мат” мономарказларидаги ўқув курсида ўқиш учун сўралаёт­ган субсидия миқдори кўрсатилади.

Аризада қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун жис­моний шахс жавобгар ҳисобланади. Ушбу субсидия туридан фой­даланиш ҳуқуқи бир марта берилади.

Асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун суб­сидия

Субсидия Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёл­лар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун берила­ди. Улар фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва/ёки меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзил­идаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон плат­форма орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз шахсга тадбиркор­лик субекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия берилади. Тадбиркор ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши керак.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун субсидия

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корх­она ёки микрофирмани давлат рўйхатидан ўтказиш учун сар­фланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия олиши мумкин. Улар ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёр­дамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

“Уста-шогирд” анъаналари асосида касб-ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга субсидия

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида касб-ҳунарга ўқитиш қийин бўлган ва қонунчиликда кўрсатилган касбларни “уста-шогирд” анъаналари асосида ўрганмоқчи бўлган ёшлар ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) уст­алар шогирдларни тайёрлаш ёки иш ҳақи билан таъминлаш учун субсидия олиши мумкин. Улар субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёр­дамчисига ёки “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 058

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 052

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
852

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
837

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.