currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБлогерлар расмий ахборот тарқатишни амалга оширадими?

Блогерлар расмий ахборот тарқатишни амалга оширадими?

Life Style

calendar

15.12.2025

eye

48

Блогерлар расмий ахборот тарқатишни амалга оширадими?

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Ушбу эҳтиёжни қондиришда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари (ОАВ) билан бир қаторда, ижтимоий тармоқлар орқали фаолият олиб бораётган блогерларнинг ҳам ўрни сезиларли даражада ошиб бормоқда. Шу боис, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий мақоми ва блогерларнинг ахборот тарқатишдаги ўрни масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий моҳияти

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, оммавий ахборот воситаси — бу оммавий ахборотни даврий равишда тарқатиш учун мўлжалланган, доимий номга эга бўлган ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган босма ёки электрон нашрдир. Жумладан, газета, журнал, телевидение, радио, шунингдек Интернет тармоғидаги веб-сайтлар ҳам ОАВ сифатида эътироф этилади. Қонундан келиб чиқадики, оммавий ахборот воситалари асосан рўйхатга олинган ҳолда фаолият юритади ва айнан шу жиҳат уларга расмий ахборот тарқатиш мақомини беради. Шу билан бирга, айрим ҳолларда оммавий ахборотни рўйхатдан ўтказмасдан тарқатишга ҳам қонун йўл қўяди. Мазкур қонуннинг 21-моддасига кўра, айрим ахборот ресурслари, хусусан:

— давлат органлари томонидан фақат расмий хабарларни эълон қилиш учун таъсис этилган нашрлар;

— юз нусхагача чоп этиладиган ички эҳтиёжларга мўлжалланган босма нашрлар;

— фақат муайян ҳудуд ёки ташкилот доирасида тарқатиладиган аудиовизуал материаллар оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди.

Блогерлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Амалиётда блогерларнинг аксарияти оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритади. Шу сабабли уларнинг ҳуқуқий мақоми бевосита “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан эмас, балки Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги 560 II сон “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади. Мазкур қонунга кўра, блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайти ёки саҳифасида ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштирувчи жисмоний шахс ҳисобланади. Блогерлар ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа турдаги ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш орқали ахборот маконида муҳим субъектга айланмоқда.

Блогерларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Шу билан бирга, блогерлар фаолияти мутлақ эркинликка асосланмаган. “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12(1)-моддасига мувофиқ, веб-сайт ёки саҳифа эгаси, жумладан блогер:

— жойлаштирилаётган ахборотнинг тўғрилигини олдиндан текшириши; қонунчиликда тарқатилиши тақиқланган ахборотни жойлаштирмаслиги;

— нотўғри ёки қонунга хилоф ахборот аниқланганда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

Агар блогер ёки ахборот ресурси эгаси томонидан тақиқланган ахборот тарқатилганлиги аниқланса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникацияцлар агентлиги ҳузуридаги ваколатли марказ томонидан 24 соат ичида тегишли хабарнома юборилади. Хабарнома олинганидан сўнг блогер 24 соат ичида мазкур ахборотни олиб ташлаши ва бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиши лозим. Агар ушбу талаблар бажарилмаса, ахборот ресурси мониторинг натижаларига асосан белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, блогерлар расмий оммавий ахборот воситаси мақомига эга бўлмаган бўлса-да, улар оммавий ахборот тарқатишда муҳим ўрин тутади. Бироқ бу ҳолат уларни ҳуқуқий мажбуриятлардан озод этмайди. Ҳар бир блогер жойлаштираётган ахборотининг ҳаққонийлиги, қонунийлиги ва ижтимоий масъулиятини чуқур англаган ҳолда фаолият юритиши лозим. Чунки бугунги ахборот маконида блогер нафақат ахборот тарқатувчи, балки жамоатчилик фикрини шакллантирувчи субект сифатида ҳам майдонга чиқмоқда.

Бехрўз Жўраев,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
531

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
490

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
483

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 11:17
381

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.