Ўзбекистон
07.10.2023
1 103

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Қуръонни ёқиш ҳаракатларини жирканч иш деб атади ва бу каби ҳодисалар давлатлар ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлишини билдирди. Турк Испания Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган тадбирда, “Қуръоннинг яқинда ва жирканч тарзда ёқиб юборилиши каби қасддан қилинган провокациялар мамлакатлар ва жамоалар ўртасида бўлиниш яратиш учун мўлжалланган”, - дейди у. Ёзда Швеция ва Данияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ бир қанча тадбирлар бўлиб ўтди. Улар Швецияда асли ироқлик сиёсий фаол Салван Момика, Данияда эса ўнг қанот “Даниялик ватанпарварлар” радикал гуруҳи томонидан ташкил этилган. Бу ҳаракатлар бутун дунё мусулмонларини ғазаблантирди ва Яқин Шарқнинг бир қанча мамлакатларидаги Швеция дипломатик ваколатхоналарига ҳужумлар уюштирди. Улар, шунингдек, расмийлари Стокголмнинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқулламаган Швеция ва Туркия ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Ғазо секторида 1,5 миллион нафарга яқин аҳоли уйсиз қолган – БМТ
Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли миллионлаб одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Исроил–Ғазо урушида БМТнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир.
Дунё бўйлаб ҳар куни 20 минг нафар бола уйсиз қолмоқда
Улар сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари сабаблари ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўляпти.
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида ЖСТ бош директори, Корея Республикаси президенти ҳамда БМТ Бош котиби билан учрашди
Учрашувларда Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзо бўлиши масалалари, Корея Республикаси билан стратегик шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини тайёрлаш ҳамда БМТ билан ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.