Ўзбекистон
03.09.2023
1 626

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиши ортидан мазкур мактабгача таълим ташкилотида текширув ўтказилган. Бу ҳолат «МуҳаммадЮсуф болажонлари» боғчасида рўй берган. Видеода тарбиячи болаларни видеога олаётганида эснаб ўтиришда айблаган ва уларнинг бошига уриб чиққан. Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдирди. «Мазкур ҳолат дарҳақиқат Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «МуҳаммадЮсуф болажонлари» нодавлат таълим ташкилотида содир бўлиб, ушбу ҳолатга йўл қўйган таълим ташкилоти тарбиячиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», — дейилади муносабатда. Шунингдек, «ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, таълим тизими имижига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун» боғча раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Хоразмда тарбиячи боғча болаларини калтаклади
Табиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлган ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган.
Самарқандда ота боласини аёвсиз ургани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юз-кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани тасвирланган видео тарқалди.
Энди боғчага жойлаштириш йўлланмасини ДХМга бормасдан олиш мумкин
Бугунги кунга қадар ота-она фарзандини боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олиши лозим ва бунинг учун вақт ва маблағ сарф қилинар эди.
Болани боғчага жойлаштириш: муҳим 5 та маълумот
Ҳар бир гуруҳда болалар сони нечта бўлиши керак? Давлат боғчалари ва хусусий боғчаларда ёш чегараси қандай? Кимлар имтиёзли навбатга қўйилади? Hudud24.uz бугун болаларни боғчага жойлаштириш ва бошқа шу билан боғлиқ масалалар ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.