Ўзбекистон
19.10.2023
1 456

Эндиликда боғчага шаклланган йўлланмани олишга Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас. Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда фуқароларга қулайлик қилиш мақсадида яна бир бюрократияга чек қўйди. Бугунги кунга қадар ота-она фарзандини боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олиши лозим ва бунинг учун вақт ва маблағ сарф қилинар эди. Янги тартиб билан бундай оворагарчиликлар энди бўлмайди. Эндиликда, йўлланма шаклланиши билан аризачига SMS хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан тўғридан-тўғри боғчага бориш ва мудирага айтиш кифоя. Асосийси шаклланган йўлланмани тасдиқловчи махфий коди МТМ мудирасига айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупсия ҳолатлари олди олинади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, биргина 2022 йилнинг озида боғчага жойлаштириш учун 1 405 424 та, 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 1 022 065 та йўлланма шаклланган. Бу дегани ушбу қулайлик орқали фуқароларнинг нафақат вақти балки ҳар йили 1.2 миллиондан ортиқ (6 тонна) қоғоз тежалишига эришилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Болани боғчага жойлаштириш: муҳим 5 та маълумот
Ҳар бир гуруҳда болалар сони нечта бўлиши керак? Давлат боғчалари ва хусусий боғчаларда ёш чегараси қандай? Кимлар имтиёзли навбатга қўйилади? Hudud24.uz бугун болаларни боғчага жойлаштириш ва бошқа шу билан боғлиқ масалалар ҳақида муҳим маълумотларни тақдим этади.
Самарқандда ота боласини аёвсиз ургани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юз-кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани тасвирланган видео тарқалди.
Хоразмда тарбиячи боғча болаларини калтаклади
Табиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлган ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган.
Ўзбекистонда энди мактаб ва боғча атрофида тезлик махсус мосламалар ёрдамида назорат қилинади
Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ хабар берди.