currencies image

12 931,94 UZS

8,17

usd

currencies image

14 107,45 UZS

51,90

eur

currencies image

150,18 UZS

4,56

ru



АсосийЯнгиликларБоғчага тўланадиган тўлов миқдорлари ва имтиёзлар

Боғчага тўланадиган тўлов миқдорлари ва имтиёзлар

Ҳуқуқ

calendar

11.03.2025

eye

138

Боғчага тўланадиган тўлов миқдорлари ва имтиёзлар

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланган.

Боғчада тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдори шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Агар битта оиладан 2 ва ундан ортиқ болалар турли боғчаларга қатнаса, ота-оналар бир фарзанди борадиган боғчага иккинчи фарзанди борадиган боғчадан унинг қатнаши тўғрисида маълумотномани тақдим этиши лозим.

Боғчаларда тўловлар ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса, бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда боғчага қатнайдиган кунларга мутаносиб равишда тўланади.

Боғчаларда тўловлар банклар (жамғарма кассалар) орқали нақд пул ёки нақд пульсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси боғчага тақдим этилади.

Тўловларни вақтида тўламаслик оқибатлари:

— Ота-оналар томонидан тўловларни белгиланган миқдорда ва/ёки муддатлар ўтгач 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслик боланинг боғчада бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади.

— Боғчага амалга оширилмаган тўлов 60 кун ичида тўлаб берилганда, болани тегишли боғчага тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Мазкур муддат ўтиб кетган тақдирда, боғчага болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 418

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


24-феврал 2025, 07:44
991

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


1-март 2025, 04:18
695

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
692

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.