currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларБоқувчиси вафот этганлиги сабабли зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш тартиби қандай?

Боқувчиси вафот этганлиги сабабли зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

20.05.2025

eye

568

Боқувчиси вафот этганлиги сабабли зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан, боқувчиси вафот этган тақдирда қуйидагилар зарарни ундириш ҳуқуқига эга:

— марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар;

—  марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди;

—  меҳнат қобилиятидан қатъи назар, марҳумнинг қарамоғида бўлган унинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёхуд кўрсатилган ёшга тўлган бўлса ҳам тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра саломатлиги бўйича бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ва ишламайдиган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёки оиланинг бошқа аъзоси;

—  марҳумнинг қарамоғида бўлган ва унинг вафотидан кейин беш йил ичида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган шахслар.

Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Зарар қуйидагиларга тўланади:

—  вояга етмаганларга — ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар;

— ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга — ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ йигирма уч ёшдан ошмагунча;

— эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

— ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

— марҳумнинг қарамоғида бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини улар ўн тўрт ёшга тўлгунга қадар парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига.

Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарар марҳумнинг фуқаролик кодексида назарда тутилган қоидалари бўйича аниқланган иш ҳақи (даромади)нинг марҳум ҳаёт вақтида улар ўз таъминоти учун олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган улуши миқдорида қопланади.

Бу шахсларга зарарни қоплашни аниқлашда марҳумнинг даромадлари таркибига иш ҳақи (даромад) билан бир қаторда у ҳаёт вақтида олган пенсия, умрбод таъминот ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар киритилади.

Зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорини аниқлашда боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан шахсларга тайинланган пенсия, шунингдек боқувчисининг вафотидан олдин ҳам, вафотидан кейин ҳам тайинланган бошқа турдаги пенсиялар ҳамда иш ҳақи (даромад), стипендия қоплаш ҳисобига киритилмайди.

Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлганларнинг ҳар бирига белгиланган қоплаш миқдори кейинчалик қайтадан ҳисоблаб чиқилмайди, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

—  боқувчининг вафотидан кейин фарзанд туғилиши;

— вафот этган боқувчининг болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган шахсларга ҳақ тўлашни тайинлаш ёки уни тўхтатиш.

Аҳмад Одилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 146

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 095

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


26-май 2025, 12:18
813

Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?

2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.


27-май 2025, 04:35
775

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.