Ўзбекистон
18.11.2022
1 438

Савол: Бола асраб олгандим. Mенга қандай таътиллар берилади? Ассалому алайкум, бизнинг 8 йилдан бери фарзандимиз йўқлиги сабабли бола асраб олдик. Ҳозирда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, ҳамма аёллар каби менга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва бола парвариши учун таътиллар бериладими? Берилса қандай асосларга кўра оламан? Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани. (исми сир тутилди) Жавоб: Амалдаги Меҳнат кодексининг 235-моддасига кўра, янги туғилган болаларни фарзандликка олган ёки болаларга васий этиб белгиланган шахсларга бериладиган таътилар белгиланган. Унга кўра янги туғилган болаларни бевосита туғруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан 56 календарь кун, агарда 2 ёки ундан ортиқ бола асраб олинган бўлса ёхуд васийлик белгиланган бўлса, 70 календарь кун ўтгунгача бўлган даврда таътил берилади. Қолаверса,онанинг хоҳишига қараб бола 3 ёшга тўлгунгача бола парваришлаш таътили учун ҳам қўшимча таътил берилиши белгиланган. Шуниндек, ушбу тоифадаги таътилларни беришда мазкур таътилни олиш истагида бўлган ходимга ҳудудий амбулатор поликлиника томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши асос бўлиб ҳисобланади. Яъни бола асраб олган шахсга ҳудудий поликлиника томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва шу мазмундаги ариза ўзи фаолият юритиб турган муассасага тақдим этилиши лозим. Ч. Ғаниева, Шайхонтоҳур туман адлия бўлими масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Никоҳдан ажратишда давлат божи миқдорини камайтириш мумкинми?
10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.