Ўзбекистон
25.09.2026
34

Бола хавфсизлиги ҳақида гап кетганда, энг муҳим ҳимоя воситаларидан бири — унинг билими ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмасидир. Зеро, бола ҳар доим ҳам ёнида ота-онаси ёки яқинларини ҳис қилмаслиги мумкин. Ана шундай вазиятларда у хавфни таний олиши, ўзини қандай тутишни билиши ва тўғри қарор қабул қилиши муҳим.
Болалик — атроф-муҳитни англаш, одамларни таниш ва мустақил ҳаракат қилиш кўникмалари шаклланадиган давр. Шунинг учун бола эсини таний бошлаганиданоқ унга хавфсизлик қоидаларини тушунтириб бориш, нотаниш инсонлар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлиш, турли хавфли вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатиш ҳар бир ота-онанинг муҳим вазифаларидан биридир.
Шу мақсадда тайёрланган мазкур қўлланма 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Унда боланинг ёши ва ҳаётий тажрибасини инобатга олган ҳолда, турли вазиятларда ўзини хавфдан асраш, эҳтиёткор бўлиш ва тўғри ҳаракат қилишга оид муҳим қоидалар жамланган.
Қўлланмадан фойдаланишда ота-онанинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Болаларга қоидаларни шунчаки ўқитиб қўйиш эмас, балки уларнинг мазмунини тушунтириш, ҳаётий мисоллар орқали мустаҳкамлаш ва зарур ҳолларда қайта-қайта такрорлаш муҳим. Чунки хавфсизлик қоидалари қанчалик яхши ўзлаштирилса, боланинг мураккаб вазиятда тўғри қарор қабул қилиш имконияти ҳам шунчалик ортади.
Яхши томони шундаки, ушбу муҳим қўлланмадан фойдаланиш учун уни қидириб юриш шарт эмас. Китобнинг электрон версиясини Yurkitob.uz платформасида бепул ўқиш мумкин. Бу эса ота-оналарга фарзандлари билан биргаликда хавфсизлик қоидаларини ўрганиш ва кундалик ҳаётда уларни мустаҳкамлаш учун қулай имконият яратади.
Болага хавфсизликни ўргатиш — уни қўрқитиш эмас. Аксинча, бу унга ҳаётда ўзини асрай олиш, вазиятни тўғри баҳолаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмасини беришдир. Бугун ўргатилган биргина қоида эртага бола ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.