Ҳуқуқ
11.11.2024
114
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит яратади.
Ўзбекистон Республикаси "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунига кўра, ҳар бир бола:
• туғилгандан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш;
• эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш;
• ўз шаъни ва қадр-қимматига тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш;
• турар жойли бўлиш;
• ўзининг ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ меҳнат қилиш, касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш;
• ўзининг ёши, соғлиғи ҳамда эҳтиёжларига мос келадиган дам олиш ва бўш вақтга бўлиш;
• соғлиғини сақлаш;
• хусусий мулк ва бошқа ҳуқуқларга эга.
Болалар ишга 16 ёшдан қабул қилиниши мумкин.
Бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Давлат:
• боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилади;
• боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини таъминлайди;
• болаларга қонунчиликка мувофиқ ҳажмда бепул тиббий ёрдамни кафолатлайди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.