Ҳуқуқ
15.01.2025
88
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 августдаги "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори белгиланган.
1. Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
• 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун;
• 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун;
• 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
• 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.
Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.
2. Аризани қандай топширса бўлади?
Юқоридаги ёрдамни олиш учун шахслар ўзининг доимий ёки вақтинча яшаш ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилши керак. Сиз уларга аризани ёзма шаклда олиб боришингиз керак.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
• Ариза берувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки ID-карталари;
• Васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси. (Агарда бола васийлик остида бўлса);
• Оиланинг мавжуд уй ҳайвонлари, транспортлари ҳақида маълумот. Агарда ушбу воситалар унинг номига расмийлаштирилмаган бўлса, унда белгиланган тартибдаги маълумотнома тўлдирилади.
• Ариза берувчи ёки оила аъзолари номига сўнгги 3 ой ичида ўтказилган пул маблағлари, ҳисобварақ қолдиқлари ҳақида маълумотнома.
2024 йил май ойидан бошлаб Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш имконияти пайдо бўлди. Онлайн аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали бериш мумкин ва бу хизматдан фойдаланиш бепул.
3. Талабгорлар ушбу онлайн хизматдан фойдаланиш учун:
• my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
• тегишли хизматни танлаши;
• ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.
4. Қандай ҳолатларда бола пули ва моддий ёрдам рад этилиши мумкин?
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлашни рад этиш ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654-сонли қарорининг 4-боб “Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби”, 20-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Бунда, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари қуйидаги ҳолатларга эътибор беришлари керак.
5. Оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса:
• 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси ўз номига расмийлаштирилган бўлса,
• ариза берувчи ёки унинг оила а’золари фойдаланувида бўлган,
• ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда рад этилиши мумкин.
Агар оилада:
• бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилаётган она бўлса (уларнинг ўрнини босувчи шахслар);
• таълим муассасаларида ўқиётганлар бўлса (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);
• ишламайдиган пенсионерлар, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқаролар бўлса;
• ОИВ инфекциясига чалинган шахслар бўлса;
• I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахслар бўлса;
• тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан. (Бунда 2024 йил 16 майдан бошлаб тақдим этилган аризалар бўйича аризачи ёки оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон оила аъзоси бўлганда ушбу қоида қўлланилади);
• руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзоларига нисбатан.
Улардан расмий даромад манбасига эга бўлиш, охирги 6 ой мобайнида иш излаб камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилиш ҳамда бу органлар ҳисобида туриш талаби қўйилмайди. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилиши ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлса ҳам тепада кўрсатилган тоифаларга қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.