Ҳуқуқ
20.02.2025
666

Президентимизнинг 2024 йил 5 февралдаги қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ташкилий тузилмасида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, болалар билан ишлаш бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.
Ушбу бўлинмаларга мактабларда ахлоқий-психологик муҳитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида назоратсизликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш вазифаси юкланди.
Шу билан бирга, улар ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларда қонунбузилишларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини қарор топтиришга қаратилган ишларни олиб бориши зарур.
Муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлаши, шунингдек, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматини яхшилаши, энг асосийси, “хавфсиз мактаб” концепцияси мисолида мактабларда хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши керак.
Айни пайтда бу каби ишлар тизимли йўлга қўйилмоқда. Шу билан бирга, янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан, болалар билан ишлаш бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келди.
Таъкидлаш жоизки, Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси биринчи қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) назарда тутилган 44 минг 450 ҳуқуқбузарликни аниқлаган.
Бу ҳолатлар бўйича ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари орқали маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Ота-оналар томонидан фарзандларини мактабга юбормаслик ҳолатлари бўйича 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.
Бугунги кунда 1 нафар инспектор-психологга мактаблардаги бола сонидан келиб чиқиб 3 тадан 10 тагача мактаб тўғри келади.
Шунга қарамасдан, амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Мисол учун, жорий йил бошида мактаблардаги ўқувчиларнинг дарсларда иштирок этиш давоматлари 50 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 95 - 99 фоизни ташкил этмоқда.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248 ва 248-1-моддаларига Миллий гвардия органларига, шу жумладан, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ва катта инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси биринчи қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик), 561-моддасида (Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш), 187-моддасининг биринчи қисмида (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ва 188-моддасида (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлар берилди. Мазкур ваколатлар ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларидан чиқариб ташланди.
Қонун Миллий гвардия органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш бўйича фаолиятини кучайтиради. Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...