currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБолаларга “ҳимоя ордери” нима учун берилади?

Болаларга “ҳимоя ордери” нима учун берилади?

Ўзбекистон

calendar

20.01.2026

eye

23

Болаларга “ҳимоя ордери” нима учун берилади?

Ҳимоя ордери зўравонликка учраган болаларни ҳимоя қилиш учун бериладиган ҳужжатдир.

Болаларга нисбатан зўравонлик нима?

2024 йил 14 ноябрда “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Унга кўра, болаларга нисбатан зўравонлик - боланинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига, шаънига, қадр-қимматига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказаётган ёки етказиши мумкин бўлган ҳамда асосий эҳтиёжларига зид бўлган, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, қасддан содир этиладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий ҳамда якка тартибдаги чора-тадбирлар амалга оширилади. Ҳимоя ордерини бериш якка тартибдаги чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.

Ҳимоя ордери – бу зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этадиган, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдидини юзага келтирувчи шахсга ёки шахслар гуруҳига нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордерини бериш учун қуйидагилар асос бўлади:

- зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;

- жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;

- болаларга нисбатан зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланганлиги;

- ОАВдаги, Интернетдаги, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги эълонлар;

- давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.

Ҳимоя ордери:

- ички ишлар органлари томонидан берилади;

- муддати 30 кун;

- зўравонлик ёки унинг таҳдиди аниқланганидан кейин 24 соат ичида берилади

- зўравонлик қилган шахс 16 ёшга тўлмаган бўлса берилмайди

- суд томонидан 1 йилгача узайтириши мумкин

Агар жабрланувчи 18 ёшга тўлса ордер муддати тугайди.

Таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмайди. Мисол учун, мактабларда болаларни уриш, камситиш ёки шафқатсиз муомалалар қатъиян тақиқланади.

Ўқитувчилар:

- ўқувчилар ва ота-оналар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши;

- барча болаларга тенг муносабатда бўлиши;

- психологлар билан ҳамкорлик қилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
701

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
597

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
549

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
529

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.