Ҳуқуқ
21.08.2025
50
Болаларга нисбатан зўравонлик, зўравонликнинг турлари, инсон саломатлигига таъсири ва болаларни зўравонликдан сақлаш учун қабул қилинган Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, юртимизда болаларни зўравонликдан асраш давлат сиёсати даражасидаги муҳим масалалардан бирига айланган.
Бугунги кунда болаларни зўравонликдан асраш учун бутун жамият аъзолари бир ёқадан бош чиқариб бирлашиши зарур. Биз зўравонликдан сақлаш сабаб ва мақсадлари, зўравонлик оқибатлари, халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тўхталишдан аввал, зўравонлик нима деган саволга жавоб беришимиз зарур.
Зўравонлик бу - жароҳатлаш, суъистемол қилиш, зарар етказиш ёки йўқ қилиш учун жисмоний куч ишлатишдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан зўравонликка таьриф қуйидагича берилган: Ўлимга, психологик зарарга, нотўғри ривожланишга ёки маҳрумликка сабаб бўлувчи ўзига, бошқа шахсга, гуруҳга ёки жамиятга қарши ҳар қандай кучни қасддан қўллаш, таҳдид қилиш ёки жароҳат етказиш зўравонликдир.
Болага нисбатан зўравонлик - бошқа шахс (бола ёки катта одам), оила, гуруҳ томонидан болага унинг жисмоний ёки руҳий саломатлигига таҳдид соладиган, шикастланишга (жисмоний ва психологик), ривожланишидаги оғишга ва ҳатто боланинг ҳалокатига олиб келадиган жисмоний, психологик, ижтимоий таъсир. Болага нисбатан зўравонлик ҳар қандай мамлакатда содир бўлиши мумкин. Афсуски, унинг кўп ҳолатлари ошкор этилмайди ва яширин қолади. Бунинг асосий сабабларидан бири болалар зўравонлик ҳақида гапиришдан тортинадилар: жаҳолат, жиноятчига қарамлик ва боғлиқлик, салбий оқибатлардан қўрқиш, оила аъзолари томонидан қўллаб-қувватланмаслик, уят (жиноятчи болани ўзини айбдор ҳис қилишга ва қилмишда иштирок этганини хис қилишга мажбур қилади), жиноятчи томонидан таҳдидлар, хавфсизлик ва омон қолиш стратегияси. Одатда қизлар ўғил болалардан 2-3 бор кўпроқ жинсий зўравонлик ва эксплуатация ҳақида хабар беришади; ўғил болалар жамиятда мавжуд бўлган гендерстереотиплари туфайили бу ҳақда камроқ хабар беришади. Ачинарлиси шуки, дунё бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўзлари биладиган одамлар яъни ота-оналар, васийлар, катта ёшли болалар, қариндошлар, оила ва дўстлар, қўшнилар, ўзлари билан ишқий муносабатда бўлган ёшлар, ишончли муносабатлардаги ёки касбий вазифаларни бажариш жараёнидаги катталар, ҳукм муносабатлари бор катталар томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлишади. Бунинг натижасида жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган болаларда турли шароитларда катталар ёки тенгдошлар томонидан бошқа турдаги зўравонликларга дучор бўлиш хавфи катта.
Жинсий зўравонлик - жамият қонунлари ёки ижтимоий тақиқларини бузган тарзда, болани у ўзи тўлиқ тушунмайдиган, рози бўлолмайдиган жинсий фаолиятга жалб қилиш.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик - бошқа шахснинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган бола ва катта одам, ёки бошқа бола ўртасидаги ҳаракатни ўз ичига олади. Буларга мисол, мажбурий никоҳ, болаларни порнографик материалларни томоша қилиш ёки ишлаб чиқаришда иштирок эттириш, саёҳат ва туризм пайтида жинсий эксплуатация, болалар савдоси ва жинсий мақсадларда болаларни сотиш ва ҳ.к).
Бу каби салбий иллатларга барҳам бериш мақсадида "Болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун 2023 йилда Бош прокуратура ва ИҲМА иштирокида Адлия вазирлиги бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.
Олий Maжлис Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 31 майда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2024 йил 15 августда маъқулланган. Президент томонидан 2024 йил 14 ноябрь, 996-сон ЎРҚ билан имзоланган.
Болалар ҳуқуқлари Халқаро миқёсда ҳимоя остида юртимизда ҳам болалар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Жумладан,“Болалар омбудсмани”, “Болалар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари сўзимиз исботидир.
Шуни унутмаслигимиз керакки, болаларни миллати, тили, дини, жинси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари сифатида қаралар экан ҳеч бир болани болалигидан маҳрум қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Бироқ, бугунги кунда ноқобил оилаларда яъни ота оналари сурункали ичкиликбозликларга берилиши, ёки ҳаддан ташқари болаларга тазйиқлар ўтказиши ёки тарбиясига эътибор қаратмаслиги оқибатида изтироб чекаётган болаларни ҳаётда ўз ўрнини топиши жамиятимизнинг оғриқли нуқталаридандир.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ота-она учун энг оғир жазо ҳисобланади. Шу сабабга кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун ота ёки онанинг, фарзандликка олганларнинг айбли ҳаракати бўлиши шарт. Ота-оналикнинг ҳар қандай мажбуриятларини бажармаслик ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос бўлавермайди. Отаоналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Отаоналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар ота (она)нинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг), прокурорнинг, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасаларнинг (васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссиялар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муассасалари ҳамда бошқа муассасаларнинг) даъвосига биноан кўрилади.
Бир болага етти маҳалла ҳам ота она деганларидек, маҳалла еттилигидан тортиб жамоат ташкилотлари ва давлат органлари униб ўсиб келаётган ёш навқирон беғубор болажонларимизни таълим тарбияси билан бир қаторда уларни ҳақ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга масъулият билан ёндашилмоқда.
Раъно Давронова,
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси
Улашиш:
Бошқалар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат
Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.
Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас
Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.