currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларБолаларни 1 синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида амалга оширилади

Болаларни 1 синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида амалга оширилади

Ўзбекистон

calendar

22.07.2024

eye

421

Болаларни 1 синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида амалга оширилади

Қонунчиликка кўра, болаларни 1 синфга Микроҳудуд доирасида ва Микроҳудуддан ташқарида қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган.

1 Микроҳудуд доирасида:

 Болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили томонидан ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун сўровнома тўлдирилади.

Сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда микроҳудуд бўйича бошқарма томонидан мактабга юборилади.

 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради.

 Ариза берувчи фарзандлари мактабларга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz  портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

2 Микроҳудуддан ташқарида:

 ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали ариза берувчи (болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили) ўз хоҳишига кўра ҳар йили  1—15 август кунларида микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларни танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган мактабларга юборилади ва онлайн навбатга автоматик қўйилади.

 Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга боради.

 Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактаб боланинг мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки мй.мактаб.уз  портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.

 Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ф.Нематов,

Музработ адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош

юристконсулти

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 003

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.