currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларБолаларнинг ортопедик операцияси бепул амалга оширилмоқда

Болаларнинг ортопедик операцияси бепул амалга оширилмоқда

Ўзбекистон

calendar

24.05.2024

eye

285

Болаларнинг ортопедик операцияси бепул амалга оширилмоқда

ЎзА мухбири Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, болаларда учрайдиган ортопедик касалликларнинг жарроҳлик амалиётлари бепул ўтказилиши ҳақида суҳбат қурди. 

— Илгари беморларимиз тиббиётда қайси хизматлар пулли, қайсилари бепул, деган саволни беришса, жавоб тополмай хижолат бўлардим, — дейди марказ директори Муроджон Ирисметов. —Сабаби олдин фақатгина беморнинг шифохонада ётиши учунгина бепул ордер берилар эди. Бемор болаларнинг дори-дармонлари, мисол учун сколиозни тўғрилаш учун ишлатиладиган темир мосламалар ёки дисплазияда ишлатиладиган пластинка-шуруплар ота-оналар томонидан сотиб олинарди.

2021 йил 1 октябрдан давлат тиббий суғуртаси орқали ҳар бир касалланган бола кафолатланган тиббий хизматни олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ортопедик, травматологик муолажаларга эҳтиёжи бор 18 ёшгача бўлган болаларнинг операцияси давлат томонидан бепул ўтказилиши йўлга қўйилди. 

— Кўпроқ қайси касалликларнинг операцияси бепул амалга оширилмоқда?

— Болаларда учрайдиган туғма нуқсонлар, яъни туғма бўйин қийшиқлиги, сон суякларининг туғма чиқиши ёки дисплазияси, кўкрак қафаси деформациялари (бўртиб чиқиши), сколиоз — умуртқа поғонасида кечадиган касалликлар, оёқда учрайдиган туғма маймоқлик, ясси оёқлик касалликларининг операциялари  бепул амалга оширилади.

— Бу жараён 2021 йилдан бошланган экан, ҳозирги кунда кўрсаткичлар қандай?

— Дастлабки йилда 50-60 нафар бемор болани бепул операция қилган эдик. Тиббий асбоб-ускуналарни тўлиқ олганимиздан сўнг мутахассисларимиз ҳам кўпайди. Бугунги кунда йилига 120-130 нафар болада бепул операция ўтказяпмиз.

Ҳозирги кунда умуртқа поғонасини тўлиқ коррекция қилиб, унга металл мосламани ўрнатиш, яъни 6-8 соатгача давом этадиган операцияларни амалга ошириш икки бараварга ошган. Илгари бундай операциялар фақатгина марказда қилинган бўлса, ҳозир вилоятлардаги кўптармоқли шифохоналардаги травматологик бўлимларимизда ҳам амалга оширилмоқда. Бу бўлим шифокорлари бизнинг марказимизда малакасини ошириб кетишяпти. Наманган, Фарғона, Навоий вилоятлари ва Нукусда шундай операциялар амалга оширилди.  

Ота-оналар Itravma.uz телеграм канали орқали биз билан боғланиб, фарзандининг саломатлигини тиклашлари мумкин. 

— Ортопедик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?

— Энг ривожланган давлатларда ҳам болалар ўртасида ортопедик касалликлар 1 фоиздан 3 фоизгача учрайди. Асосий сабаблардан бири она қорнида ҳомила етилаётган пайтда ҳар хил касалликлар — камқонлик, юқумли касалликлар ҳамда туғуруқ жараёнларининг оғир кечиши ҳам болага таъсир қилиши мумкин. 

Шу сабабли ҳар бир бола туғилганидан сўнг унинг парваришига жиддий эътибор бериш керак. Яъни, болани қуёшда сайр қилдириш, тўғри ўтирғизиш, витаминларни вақтида бериш, ҳаттоки боғча ва мактабга кетаётганида оғир сумкаларни кўтартирмаслик каби қоидаларга амал қилинса, боланинг гавдаси чиройли ва соғлом бўлиб ўсади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 263

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 153

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.