currencies image

11 778,52 UZS

39,55

usd

currencies image

13 733,75 UZS

54,39

eur

currencies image

138,96 UZS

2,73

ru



АсосийЯнгиликларБолани яшаш ҳудудига бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш тартиби қандай?

Болани яшаш ҳудудига бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

01.02.2025

eye

1 078

Болани яшаш ҳудудига бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш тартиби қандай?

Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин. Бунинг тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги қарорида белгилаб қўйилган.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшим­ча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15-август кунлари қабул қилинади.

Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.maktab.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.

Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб, болани мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъул­лар уч иш куни ичида боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотно­мани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.

Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микро­ҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бош­қа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
902

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
838

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
784

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
756

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.