currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБоланинг исми, ота исми ва фамилия олиш тартиби қандай амалга оширилади?

Боланинг исми, ота исми ва фамилия олиш тартиби қандай амалга оширилади?

Life Style

calendar

24.02.2026

eye

29

Боланинг исми, ота исми ва фамилия олиш тартиби қандай  амалга оширилади?

Қонунчиликка кўра, бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга.

Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми – отасининг исмига кўра берилади.

Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.

Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади (Оила кодекси, 69-модда).

Боланинг фамилиясига “-ев”, “-ов”, “-ева”, “-ова”, “-ий”, “-хон”, “-хўжа”, “-хожи”, “-бек”, “-зода”, “мир-”, “абду-” каби ҳамда ота исмига “-евич”, “-ович”, “-евна”, “-овна”, “қизи”, “ўғли”, “-ий”, “-хон”, “-хўжа”, “-хожи”, “-бек”, “-зода”, “мир-”, “абду-” каби қўшимчаларини киритиш ёки шу каби қўшимчаларни фамилия ва ота исмидан олиб ташлаш орқали туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилиши мумкин.

Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.

Улашиш: