Ўзбекистон
07.10.2023
1 288

Президент ёрдамчиси жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турган мавзуга муносабат билдириб, у Фанлар академияси ихтиёрида қолиши маълум қилди. “Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”. Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ. Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт. Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Қизларимизнинг эркакларга хос деб талқин қилинадиган касбларни эгаллашини кўрганимда ғурурланаман – Саида Мирзиёева (фото)
Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш учун қад ростлаган фахрий қоровул сафидаги аёллар ҳусусида ўз фикрини бўлишди.
Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги балансига ўтказиш борасида Экология вазирлигининг “қўли борми”?
Вазирлик тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолатга ойдинлик киритди.
Ботаника боғи можароси: қонунчиликка ва ислоҳотларга зид лойиҳа нима учун ишлаб чиқилди? Ҳуқуқий таҳлил
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган Ботаника боғини Фанлар академияси тасарруфидан чиқариб пойтахт ҳокимлигига ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Hudud24.uz масалани ҳуқуқий жиҳатдан ўрганди.
Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди
Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.