Ҳуқуқ
07.03.2025
1 445

Бозорларда савдо қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш” Қоидалари асосида тартибга солиниб борилади.
Бозорда сотувчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:
- Бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекка, хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиш (ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатларидан ташқари);
- Фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
- Фақат бозор маъмурияти томонидан тақдим этилган тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланиш (турғун савдо шохобчаларидан ташқари);
- Савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
- Бозор маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
- Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳамда Солиқ қўмитасининг қарорига асосан бозор маъмурияти ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин:
1. Бозор маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши, бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
2. Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ёки бозор маъмурияти ходимлари ва сотувчилар томонидан уларга риоя етилиши юзасидан зарур назоратнинг йўқлиги учун жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 168-моддасига асосан, бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бозор маъмурияти раҳбарлари бир марталик йиғимларнинг, ижара тўловларининг ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмаганлиги, шунингдек савдо ўринларининг жисмоний шахсларга уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масуъл ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.