Ҳуқуқ
11.10.2024
492
Бугун, 11 октябрь — Халқаро қизлар куни муносабати билан юртимизда қизларимизга яратилган шароит ва имтиёзлар ҳақида гапириш ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан. Тарихдан аёнки, жамиятда барча замонларда ёшларни илм-маърифатли қилиб тарбиялаш ва одоб-ахлоқини яхшилаш катта аҳамият касб этган. Бугун эса, қизларнинг таълим-тарбияли бўлиб улғайиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барчамиз ҳамкорликда иш юритишимиз бугунги тезкор замонга келиб янада долзарб масалага айланди. Нега деганда, ҳозирги таҳликали даврда бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар биримиз юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, ён-атрофимизда бўлаётган ҳодисалардан огоҳ бўлиб, аҳоли орасида бундай тинч-омон кунлар қадрига етишни доимо тушунтириб бормоғимиз даркор. Зеро, ҳар йили 11 октябрда бутун дунё бўйлаб қизлар куни кенг нишонланади. Чунки БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь “Халқаро қизлар куни” (International day of the Girl Child) деб эълон қилинган.
БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилади. Шунингдек, мазкур сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ҳам нишонланиб келинмоқда. Бу муаммоларга мажбурий никоҳ, қизларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш ҳамда зўравонлик ҳолатлари киради.
Ўзбекистон ҳам БМТга аъзо давлат бўлиб, бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларга, қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига катта эътибор берилмоқда. Униб ўқиб келаётган қизларимизнинг ҳар томонлама етук ва баркамол шахслар сифатида улғайишлари учун барча шарт-шароит, имконият ва имтиёзларни яратиб бериш, уларнинг ҳар бир соҳадаги қизиқишларини янада рағбатлантириш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тенгдошлари ўртасида ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда. Хусусан, қизларнинг таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, уларнинг ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш масалалари давлатимизнинг доимий юксак эътиборида турибди. Маҳалла кесимида қизларнинг ўқиш ва касбий тайёргарлик имкониятларига кенгайтирилган.
Қизларнинг таълим олиши учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига барчамиз гувоҳмиз. Иккинчидан, қизларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик олдини олинмоқда. Мажбурий ва эрта никоҳ олдини олиниб, юрт тараққиётига дахлдор барча ислоҳотлар ва уларни амалга ошириш жараёни авваламбор, эртамиз эгалари бўлган қизларимизнинг одоби, ахлоқи, илми ва зукколиги муҳим аҳамият касб этади. Хотин-қизлар учун ўқишга киришдаги асосий имкониятлардан бири — эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ажратилувчи умумий квотанинг 4 фоизи миқдоридаги грант ҳисобланади. Магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари эса тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Зеро, ўқимишли қизлар жамиятнинг истиқболини белгилайди, чунки аёллар ўз билимлари ва қадриятларини кейинги авлодларга етказадилар, бу эса умумий таълим ва жамият ривожига ҳисса қўшади.
Илмли, маърифатли қизлар эртанги умидимиз бўлиб, аёллар таълими қашшоқликни камайтиришга ёрдам беради, чунки улар жамиятда ўз ўринларига эга бўлишади, касбга эга бўлиб, ўзларини ва фарзандларини яхшироқ таъминлай оладилар.
Шундай қилиб, қизларни тарбиялаш ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланиши ва тараққиётининг асосий омилидир.
Фақат қизлар учун бериладиган имтиёзлар
Зулфия мукофоти: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган ўқувчилари ОТМлар бакалавриатига, бакалавриат талабалари бўлган лауреатлар эса магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича синовларсиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
“Ҳамшира“ кўрик-танлови: бу танлов ғолиблари давлат комиссияси қарори билан тегишли ОТМлар мос йўналишига танловдан ташқари кириш имтиҳонисиз қўшимча грант асосида қабул қилинади.
“Тўмарис издошлари“ жамоавий гуруҳлари аъзолари учун имтиёз: ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида шакллантириладиган бу бўлимнинг аъзолари бир йил давомида ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаган ҳолда умумий 360 соат вақт мобайнида фаолият олиб боради.
Ва улар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномасига асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг олий таълим муассасаларига саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириши мумкин.
Магистратура: магистратура босқичига кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт пули давлат томонидан қоплаб берилади. Бунинг учун улар белгиланган санадан кечиктирмай ректор номига ариза ёзишларининг ўзи етарли.
Коллеж, техникумдаги текин йўналишлар: коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик)лар бўйича ўқишга кирадиган хотин-қизлар тўлиқ грант асосида қабул қилинадиган бўлди.
Тўлов контрактда ўқиётган хотин-қизлар фоизсиз таълим кредити олади
Президентнинг ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилмоқда. Кредитлар кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклига берилади.
Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади
Қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилади. Ҳар йили 8 март айёмида турли соҳалардаги дастлабки ютуқлари учун буюк ўзбек шоираси – Зулфияхоним номидаги давлат мукофотига минглаб қизлар ҳужжат топшираётганининг ўзи, одобли, истеъдодли қизлар сафини кенгайганининг далилидир.
Юртимизда “Қизлар академияси” платформаси яратилиб, қизларимизга молиявий, ҳуқуқий, психологик, репродуктив билим бериш йўлга қўйилаётгани одоби, юриш-туриши барча намуна бўладиган қизларни тарбиялашдан кўзланган мақсаддир.
Ватанни севиш, унга садоқат билан хизмат қилиш, эл-юрт учун муносиб фарзандлар тарбиялаш – бу дунёдаги энг улуғ ва шарафли ишдир.
Ф.Мухитдинова
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар қандай тартибда ва қанча муддатга берилади?
Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.