currencies image

12 803,06 UZS

26,00

usd

currencies image

13 902,84 UZS

17,77

eur

currencies image

131,84 UZS

0,40

ru



АсосийЯнгиликларБугун Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Бугун Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

#NoComment

calendar

26.07.2024

eye

166

Бугун Парижда XXXIII  ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур йирик спорт анжуманида жаҳоннинг 206 та мамлакатидан 10 минг нафардан ортиқ спортчи иштирок этади. Қувонарлиси, улар сафида юртимизнинг 90 нафар энг моҳир атлети 19 та спорт турининг 75 та йўлланмаси доирасида “Париж-2024” медаллари учун кураш олиб боради.

Таъкидланишича, олимпиячиларимизнинг 36 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиб, бу йил анъанавий спорт турларидан ташқари илк бор футбол, сувга сакраш, камондан отиш, аёллар кураши баҳсларида иштирок этмоқдамиз.

Спортчиларимиз таркибида 4 нафар Олимпиада чемпионлари — Улуғбек Рашитов (таэквандо), Акбар Жўраев (оғир атлетика), Баҳодир Жалолов (бокс), Ҳасанбой Дўсматов (бокс) иштирок этади.

Делегациямиз байроқдорлари — Абдумалик Халоков (бокс) ва Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик).

Атлетларимизнинг энг ёши катта аъзоси Олга Забелинская (44 ёш, велоспорт) ҳисобланса, энг ёши кичкинаси — Амалия Мамедова (15 ёш, бадиий гимнастика)дир.

Қувонарлиси, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболимиз тарихида илк бор бундай нуфузли мусобақада иштирок этмоқда. Вакилларимизга гуруҳ баҳсларида Европа гранди — Испания, Эҳромлар юрти — Миср ҳамда Доминикан Республикаси футболчилари рақиблик қиляпти.

Эътиборлиси, бу йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими биринчи марта стадион ташқарисида ўтказилади. Тадбирда 10 минг 500 нафар спортчи Сена дарёси бўйлаб қайиқларда Париж марказидан сузиб ўтади.

Ушбу очиқ ҳаво концепцияси “Париж-2024”ни томошабинлар сони ва географик қамрови жиҳатидан энг катта очилиш маросимига айлантириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 909

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 397

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


20-сентябр 2024, 13:18
1 528

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.


25-сентябр 2024, 11:23
1 512

Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин

​​​​​​​Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.