Ўзбекистон
04.11.2023
1 630

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ филиали 4 ноябрь куни 4-IM қозонхонаси ҳудудида электр таъминотини ўчиради. Шу сабабли Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent Матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, ўчириш “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг режадаги ишлари билан боғлиқ. Иш 4 ноябрь куни соат 05:00 дан 18:00 гача амалга оширилади. Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади: Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, Ц-2, Ц-4, Ц-5, Ц-6 мавзелари, Бодомзор, Эргашев, Осиё, Ниёзбек Йўли, Амир Темур, Асомов, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Муртазаев, Арифов кўчалари. Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, С-17 /18 даҳалари, С. Олмазор, О. Бобожонов, Қорасарой, Ф. Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўразбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчалари. Мирзо Улуғбек тумани: Ц-1, Ц-2 даҳалари, Ҳамид Олимжон кўчаси. Иссиқ сув таъминоти электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-IM қозонхонаси ишга туширилганидан сўнг (тахминан 5 октябрь эрталабгача) амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув лойқаланиб, қора заррачалар пайдо бўлди
Ҳолат бўйича тушунтириш берилди.
Иссиқ сув ва “отопление”дан фойдаланиш: 7 та муҳим саволга жавоб
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун иссиқ сув таъминоти жуда муҳим. Қолаверса, айни куз-қиш мавсумида хонадонларнинг иситиш тизимларига ўз вақтида уланиши, ҳақ тўлаш тарифлари, иссиқлик корхонасининг истеъмолчини огоҳлантирмасдан уни иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши каби масалалар атрофида доим саволлар айланади. Hudud24.uz қуйида иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб беради.
Тошкентнинг 3 тумани аҳолиси 2 кунга иссиқ сувсиз қолади (рўйхат)
Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув ўчирилади.
Тошкентнинг бир тумани аҳолиси 3 кунга иссиқ сувсиз қолади
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.