Ўзбекистон
06.01.2024
1 135
© Фото: Ижтиоий тармоқVeolia Energy Tashkent компанияси пойтахтнинг икки туманидаги иссиқ сувда кўринган қора заррачалар бўйича тушунтириш берди.
Маълум қилинишича, 3–4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК (“ВEТ” МЧЖ ХК) ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖга (“ТИМ” МЧЖ) қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлаган.
Шу сабабли “ВEТ” МЧЖ ХК кимё лабораторияси ходимлари томонидан зудлик билан 1-ИМ қозонхонасидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув таҳлили ўтказилган.
Аниқланишича, 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир ажралиб чиққан. “ВEТ” МЧЖ ХК иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган.
“Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормал ҳолатда. Сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди”, — дейилади муносабатда.
“ТИМ” МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилган. Айни пайтда вазият қозонхона ва “ВEТ” МЧЖ ХК техник ходимлари томонидан назоратга олинган.
Компаниянинг таъкидлашича, иссиқ сув ҳисоблагичлари тиқилиб қолган тақдирда, “ВEТ” МЧЖ ХК ҳисоблагичларга (счетчикларга) профилактик хизмат кўрсатишга тайёр, агар керак бўлса, муҳрларни олиб ифлосланишни бартараф этгандан сўнг қайта ўрнатишга ҳам.
Шу билан бирга, истеъмолчилардан иссиқ сув ҳисоблагичларидаги пломбаларни ўзлари очмасдан, “ВEТ” МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига (Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари) мурожаат қилиш сўралади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.
Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби
Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.
Иссиқ сув ва “отопление”дан фойдаланиш: 7 та муҳим саволга жавоб
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун иссиқ сув таъминоти жуда муҳим. Қолаверса, айни куз-қиш мавсумида хонадонларнинг иситиш тизимларига ўз вақтида уланиши, ҳақ тўлаш тарифлари, иссиқлик корхонасининг истеъмолчини огоҳлантирмасдан уни иссиқлик таъминотидан узиб қўйиши каби масалалар атрофида доим саволлар айланади. Hudud24.uz қуйида иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муҳим саволларга жавоб беради.
Бугун Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди
Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.
Тошкентнинг 3 тумани аҳолиси 2 кунга иссиқ сувсиз қолади (рўйхат)
Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув ўчирилади.
Тошкентнинг бир тумани аҳолиси 3 кунга иссиқ сувсиз қолади
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.