Таълим
06.11.2023
1 625

Бугун, 6 ноябрь куни Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Маълум бўлишича, ер силкиниши соат 03:57 да Бухоро вилояти Пешко туманида қайд этилган. Зилзила 4,7 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган. Зилзила координатлари 40,52 градус шимолий кенглик, 63,09 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 521 км жанубий-ғарбда бўлган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Пешко туманида 3-2 балл, 27 км.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 тага етди
11 январ куни ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Ҳиндистон-Непал чегарасида содир бўлган зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган.
Қозоғистонда 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эса зилзила магнитудасини 3,7 баллга баҳолаган.
Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди
Унинг қиймати қарийб 100 тоннани ташкил қилади.