currencies image

12 618,63 UZS

49,51

usd

currencies image

14 516,47 UZS

124,10

eur

currencies image

160,83 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларБуюк Британияда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмаси тайёрланади

Буюк Британияда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмаси тайёрланади

Ўзбекистон

calendar

27.06.2024

eye

180

Буюк Британияда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмаси тайёрланади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов британиялик таниқли ёзувчи Калум МакЛеод билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида британиялик ёзувчи сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш, унинг рақобатбардошлиги ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, жаҳон бозорларида миллий сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Унинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг тарихий, маданий ва хушманзара гўшалари, уларнинг негизида барпо этилган туризм масканлари ва замонавий меҳмонхоналари ҳамда хорижий сайёҳларга нисбатан жорий этилган соддалаштирилган тартиб-таомиллари билан бемалол мамлакатга ташриф буюрувчи туристлар сонини кескин ошириши мумкин.

"Ўзбекистон миллий туризм брендини, шу жумладан унинг тарихи ва маданияти, замонавий ривожланиши ҳамда янги сайёҳлик йўналишлари ва инфратузилмаларини Британияда кенг тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрман", деди Калум МакЛеод.

Музокаралар натижасида британиялик ёзувчи билан ҳамкорликда Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қўлланмасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Калум МакЛеод 1996 йилдан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Британия аудиторияси учун нашр этилган "Ўзбекистон: Самарқанд сари олтин йўл" номли 9 та саёҳат қўлланмасининг муаллифи ҳисобланади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 090

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 067

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
974

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
941

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.