Ўзбекистон
15.01.2024
948

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи S.N. ўз фарзанди 2018 йилда туғилган S.F. ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябрь ойигача) калтаклаб, қийнаб келган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан S.N. га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, “а,в” бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича аёлга қандай жазо тайинланиши мумкин?
Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, агар ушбу Кодекснинг 104, 105-моддаларида, 1261-моддасининг тўртинчи — саккизинчи қисмларида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, — уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.