Ўзбекистон
21.01.2024
1 465

Тошкентда жуда кўп миқдорда товламачиликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида икки нафар шахс ушланган. Улар:
1976 йилда туғилган Хайрулла Юлдашев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик);
1987 йилда туғилган Улуғбек Мирзаҳмедов (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик).
Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 1981 йилда туғилган Ровшан Бадалбаев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик) қидирилмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш
10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Бухорода қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.
IMEI кодларни ўзгартириш учун жавобгарликдан товламачилик жинояти диспозицияси ўзгаришигача – Қонун билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Энди шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади.