Ўзбекистон
29.01.2024
846
Қашқадарё вилояти Нишон туманида 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 25 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда беш нафар фуқаро ўзаро жиноий гуруҳ ташкил этиб, Нишон тумани “Ширинобод” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи "Epsilon Development cоmpany" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага тегишли газ конденсати қувурини тешиб, жўмрак ўрнатиши орқали 17,4 млн сўмлик 8,9 тонна конденсат ёқилғисини ўғирлаган вақтда ушланган.
Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур жиноий гуруҳ томонидан жами 1,1 млрд сўмлик 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик такроран ёки хавфли ресидивист томонидан, кўп миқдорда, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб, нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўғрилик жуда кўп миқдорда, ўта хавфли ресидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
IMEI кодларни ўзгартириш учун жавобгарликдан товламачилик жинояти диспозицияси ўзгаришигача – Қонун билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Энди шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади.
Самарқандда "Макаров" пистолетини сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди. Бу ҳолатда унга қандай жазо берилиши мумкин?
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.