Ўзбекистон
31.10.2023
544
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобил йўлининг 32-километрида ( Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ-Тошкент йўналишидаги қисми таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 25 кун муддатга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда. Қайд этилишича, йўлнинг Тошкент-Чорбоғ йўналишидаги қисмида қарама-қарши ҳаракат ташкил этилган. Хозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда. Ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланишларини, шанингдек, ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсунишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.