currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларЧирчиқ дарёсидаги ноқонуний фаолият туфайли 225,6 млн сўм зарар етказилган

Чирчиқ дарёсидаги ноқонуний фаолият туфайли 225,6 млн сўм зарар етказилган

Ўзбекистон

calendar

29.06.2023

eye

553

Чирчиқ дарёсидаги ноқонуний фаолият туфайли 225,6 млн сўм зарар етказилган

Чирчиқ дарёсининг қирғоқ бўйи муҳофаза зонаси ўрганилганида, бир қатор қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. Ушбу ноқонуний ҳолатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ўтказилган текширувда аниқланиб, ҳолатга чек қўйилган. Қайд этилишича, “Б.А.” МЧЖнинг раҳбари С.А.нинг топшириғига кўра, дарёнинг ўнг қирғоғидан жамият ишчилари томонидан 7 683,18 м3 қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, давлат ва жамият манфаатларига 225,6 млн сўм зарар етказилганлиги  аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси  (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 093

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 111

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 097

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: